Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Сўғдиёна” икки нафар легионер билан музокора олиб боряпти

“Сўғдиёна” икки нафар легионер билан музокора олиб боряпти

28 январь 2021 йил
80
0

Жиззахнинг “Сўғдиёна” аёллар жамоаси ҳам АГМК ва “Бунёдкор” каби машғулотларга янги йилнинг дастлабки кунларидан киришган.

Кунига икки маҳалдан олиб борилган йиғиннинг биринчи босқичи 5 январдан 19 январга қадар давом этди. Футболчилар уч кунлик дам олишдан сўнг 21 январдан тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлашди. Жамоани Азиза Норбоева расман тарк этди. Жамоа бош мураббийи Шерали Бобоқулов айни пайтда исм-шарифи сир тутилаётган Африка ва грузиялик футболчи билан музокара олиб боряпти. Масала ижобий якун топса жамоада учинчи легионер тўп суради. Хабарингиз бор, 2019 йилги мавсумда жиззахликлар ўз таркибига қозоғистонлик Карина Жумабоевани қўшиб олганди.

Пойтахтнинг “Локомотив” жамоаси ҳам мавсум олди тайёргарлигини 10 январдан бошлаган. Кунига бир маҳалдан режалаштирилган машғулотлар Озарбайжон маданият маркази ҳудудидаги стадион ва спорт залда олиб бориляпти. “Севинч”нинг собиқ вакили Фазилат Баҳромова машғулотларда қатнашаётган бўлса, Шохида Файзуллаева, Арина Смирнова, Гулжамол Норматова, Малика Халилова ва Илвина Камалиева ўз омадларини бошқа жамоаларда синаб кўришни ихтиёр этишган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар