Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қубули Зарбдор туманининг Янгикент маҳалласида ўтказилди

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қубули Зарбдор туманининг Янгикент маҳалласида ўтказилди

01 февраль 2021 йил
52
0

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу маънода, Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев Зарбдор тумани Янгикент маҳалласи худудида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Б.Узоқов фуқароларга, аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлиги, масъул ташкилотлар билан ижобий ечим топилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.

Сайёр қабулда фуқаролардан 40 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди. Аҳоли мурожаатларининг салмоқли қисмини бандлик, уй-жой, соғлиқни сақлаш, тоза ичимлик суви, электр таъминоти масалалари ташкил этди. Мазкур масалалар юзасидан ҳам мутасадди идоралар ходимлари мурожаатчилар билан бирма — бир қабуллар ўтказишди ҳамда зудлик билан айтилган муаммоларни ҳал этиш ва таъминот масалаларини ечишга киришилди.

Шунингдек, сайёр қабул жараёнида 5 та мурожаат ижобий ҳал этилди. Хусусан, тумандаги Янгикент маҳалласида истиқомат қилувчи Хусаинов Хайдар томонидан аҳоли истеъмол қилиб келаётган ичимлик сувининг яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва бу аҳоли ўртасида турли касалликларни келтириб чиқаришига сабаб бўлишини, аҳоли учун тоза ичимлик сув тармоғи тортиб бериш тўғрисидаги мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, туман ҳокимининг ичимлик сув тармоғини яхшилаш ва сув қувурлари учун 200 млн.сўм пул маблағи ажратиш тўғрисидаги қарори имзоланиб, ижрога йўналтирилди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар