Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Буюк аждодларга муносиб эҳтиром

Буюк аждодларга муносиб эҳтиром

12 декабрь 2020 йил
107
0

Истиқлол йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимизнинг азиз номларини қайта тиклаш, улар меросни асраб-айлаш ва келажак авлодларга етказиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бу эса халқимизнинг ўлмас қадриятларга, буюк аждодларимиз қолдирган илмий адабий меросга бўлган юксак ҳурмат-эътиборнинг ёрқин тимсолидир. Бунда буюк меросини тиклаш, уларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш миллий қадариятларимиз асосини ташкил этмоқда.

Миллатимиз номини улуғлаган буюк аждодларимиз ҳақида сўз борар экан, Чингиз Айтматов хамда Ҳамид Олимжон номларини фахр билан эътироф этамиз.

Ёшлар ўртасида китоб ва мутолаа ҳафталиги доирасида жорий йилнинг 12 декабрь куни  Зарбдор туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида Чингиз Айтматов таваллудининг 92 йиллигига бағишлаб “Буюк адибга эҳтиром” ва Ҳамид Олимжон таваллудининг 111 йиллига бағишлаб “Бахт ва шодлик куйчиси” номли бадиий кечалар бўлиб ўтди. Бадиий кечада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими ёзувчилари, Жиззах вилоят Қирғиз маданий маркази, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним музейи ходимлари ва мактаб ўқувчи-ёшлари қатнашди.

Бадиий кечада сўзга чиққанлар, буюк адиб ва жамоат арбоби, ХХ асрнинг улуғ ёзувчиси Чингиз Айтматов бутун туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли эканилиги ҳақида атрофлича сўз юритдилар. Унинг маънавий мероси ва адиб томонидан ёзилган асарлари бугунги кунда ёшларимиз учун ажойиб қўлланма бўлиб хизмат қилаётганини қайд этишди.

Шунингдек, Ҳамид Олимжон ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилиб, шоир қаламига мансуб шеърлар мактаб ўқувчилари томонидан ифодали ўқилди. Таниқли хонандалар ижросидаги тинчлик, дўстлик ва тотувликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар