Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК

20 сентябрь 2020 йил
124
0
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллашгиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сонли фармони ижросини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш       ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун ҳисоботлар тизими ҳамда уларни тақдим этиш тартибини тубдан такомиллаштириш ҳисобига янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида жорий қилинган.
  2. Кузатувни ташкил этиш ва ўтказиш, жорий йил учун Давлат статистика ишларини ишлаб чиқариш дастурида белгиланган муддатларда, республика ва ҳудудлар миқёсида амалга оширилади.
  3. Кузатув қуйидагиларни ўз ичига олади:

а)  танлов асосини шакллантириш;

б)  танловни режалаштириш;

в)  танлов жамланмасини шакллантириш;

г)  ахборотларни йиғиш ва бирламчи қайта ишлаш;

д)  кузатув якунларини шакллантириш.

  1. Кузатув ўтказилаётган даврда кичик корхоналар ва микрофирмалар қуйидаги сўровномалардан бирини тўлдиришлари керак:

а)  1-КВ kuzatuv “Кичик корхона ва микрофирманинг фаолиятини кузатиш сўровномаси” - йиллик статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушумга эга бўлган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун;

б) 2-КВ kuzatuv “Кичик корхона ва микрофирманинг фаолиятини кузатиш сўровномаси” - кузатув йилида ташкил этилган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун;

в) 3-КВ kuzatuv “Кичик корхона ва микрофирманинг фаолиятини кузатиш сўровномаси” - йиллик статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича маҳсулот (иш ва хизмат)лар сотишдан тушумга эга бўлмаган кичик корхоналар ва микрофирмалар учун.

 

 

 

Жиззах вилояти статистика бошқармаси 

Ишбилармонлик мухити кузатувлари, 

Тадбиркорликни ривожлантитириш статистикаси бўлими.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар