Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

Зарбдор туман ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи

25 февраль 2020 йил
957
0

Муллажонов Хасан Камолович

 

2021 йил 8 июлдан Зарбдор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

1980 йил 13 февралда Сирдарё вилояти, Ховос туманида таваллуд топган. 2018 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандислик қурилиш коммуникациялари. Оилали 3 нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ 

2000-2005 йй.- Зарбдор тумани “Бахт” деҳқон хўжаликлари уюшмаси бош иқтисодчиси

2005-2011 йй.- Зарбдор тумани “Бахт” сув истеъмолчилар уюшмаси бош ҳосилоти

2011-2017 йй.- Зарбдор  тумани “Бахт” сув истеъмолчилари уюшмаси раиси

2017-2019 йй.- Зарбдор  тумани “Шарқ юлдузи” сув истеъмолчилари уюшмаси раиси

2019-2021 йй. - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Жиззах вилоят бошқармаси Зарбдор тумани бўлими бошлиғи

2021-2021 йй. - Мирзачўл тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

2021 й.  -ҳ.в.  - Зарбдор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Зардор туман ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома асосида асосланган мулкчиликнинг ижара шакли ва хўжалик тизимларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантиришгараҳбарлик қилади, қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасига кирувчи туман корхоналар, ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг шерикларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида ўзаро иқтисодий муносабатларни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш;

хом ашё ва материал ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш;

қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларига ер ресурслари ажратишнинг бозор шаклини ривожлантириш;

қишлоқда бозор тузилмаларини шакллантириш, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларнинг моддий ва техник жиҳозланишини яхшилашга имконият яратиш;

ишлаб чиқариш мувозанатини таъминлаш жараёнларини, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилишга кўманлашади, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш;

сув ресурсларидан оқилона ва тежамкорона фойдаланиш самарадорлигини оширади, суғориладиган ерларнинг мелиоративҳолатини яхшилаш ва унумдорлигини ошириш бўйичаишларнимувофиқлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш, атроф муҳит муҳофазаси соҳасида чора-тадбирларни амалга оширади, ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.11.2017 йил ПҚ-3405-сонли қарори);

чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария ҳиўмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил қилиш;

қишлоқва сув хўжалиги мажмуасида янги техника ва технология сиёсати юритишни, илғор технологияларни илмий асослаш ва жорий этишни, қишлоқижтимоий инфратузилмалари ривожлантирилишини ташкил этиш(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.05.2017 йил ПҚ-2969-сонли қарори);

қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасининг экспорт потенциалини ошириш ва хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

соҳага қарашли ташкилотлар, корхоналарнинг раҳбарлари лавозимларига номзодлар тавсия этиш, лавозимидан озод этиш бўйича раҳбариятга таклифлар киритиш;

кўпйиллик самарали меҳнатлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштирокибилан юртимизравнақи ва тараққиётига самарали ҳисса қўшаётган соҳанинг энг намунали ходимларини давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича ишчи гуруҳига таклифлар киритиш (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 
25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги ЎРҚ-438-сонли Қонуни)
;

қишлоқ хўжалиги сохасидаги фан-техника янгиликларини, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва соҳадаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари, туман қишлоқ хўжалиги ривожлантиришнинг истиқболли режалари ва дасурлари ишлаб чиқилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги махсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, ахолини озиқ-овқат махсулотларига бўлган талабини тахлил этиб, тегишли таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш, қишлоқ хўжалигида ишловчи рахбар кадрлар малакасини ошириш, уларни ўқитиш ва ўзаро тажриба алмаштиришларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5285-сонли Фармонининг ижроси юзасидан туманда тўқимачилик саноатини жадал ривожлантириш, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўғридан-тўғри пахта-тўқимачилик кластерлари иштирокчилари билан пахта хом ашёсини етиштиришга буюртма қилиш ва аванс бериш тизимига киритилаётган эксперимент тадбирларини мувофиқлаштиб бориш;

Туман ҳокими томонидан тасдиқланган соҳага тегишли туман ҳокимлиги доимий комиссияларига бошчилик қилиш ва комиссияларнинг иш самарадорлигини таъминлаш, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш.

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

- Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими;
- «Жиззахагрокимёҳимоя» ҳудудий акциядорлик туман бўлими;
- «Зарбдор агросервис МТП» масъулияти чекланган жамияти;
- Туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;
- Туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими;
- Туман ветеринария бўлими;
- туман хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавсизлиги давлат маркази;
- Туман “Давтехназорат” инспекцияси бўлими;
- Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлми;
скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар