Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг навбатдаги йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди

24 май 2021 йил
66
0

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия кун тартибида 10 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981-қарорининг ижроси бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман электр таъминоти корхонаси раҳбарининг ҳисоботи эшитилди. Кам таъминланган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилалар ва фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларга даромад яратиш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан чиқариш.

 Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги  “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5048-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туман ҳокимлигига маблағ ажратиш ҳамда бошқа масалалар кўрилди.

Депутатлар сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари билдириб ўтди. Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар