Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида ташкилотлар ўртасида футбол бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Зарбдор туманида ташкилотлар ўртасида футбол бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

19 декабрь 2020 йил
174
0

Аҳоли ўртасида оммавий спортни тарғиб қилиш, айниқса ёшларимизни спортга ошно қилиб, ҳар томонлама, комил, баркамол авлодни камолга етказиш олдимизда турган энг бирламчи ва том маънода устувор вазифадир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор туман ҳокимлиги билан туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорликда спортнинг мини футбол тури бўйича  туман ташкилотлари ўртасида  "Ҳоким кубоги" спорт мусобоқаси  ўтказилди.  Қизғин муросасиз кечган учрашувларда тумандаги ташкилот ва корхоналардан 24 та жамоа ва 250 га яқин иштирокчилар иштирок этди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамда бевосита туман ташкилот рахбарлари иштирокида ўтказилган ушбу футбол мусобақаси кескин ва муросасиз баҳсларга бой ўтди ва якуний натижалар қуйидагича бўлди:

1-ўрин Зарбдор туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоасига;

2-ўрин Зарбдор туман Халқ таълими бўлими жамосига;

3-ўрин Зарбдор туман Бандликка кўмаклашиш маркази жамоасига насиб қилди.

Ушбу спорт мусобоқалари туман ташкилот ходимларининг спортга бўлган  қизиқишини ошириш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишлиги билан аҳамиятлидир.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар