Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор пахта тозалаш корхонасида пахта қабул қилиш масканининг мавсумга шайлиги юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

Зарбдор пахта тозалаш корхонасида пахта қабул қилиш масканининг мавсумга шайлиги юзасидан назорат тадбири ўтказилди.

06 сентябрь 2022 йил
199
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Зарбдор туман бўлими томонидан “Pahtakor teks” МЧЖ га қарашли Зарбдор пахта тозалаш корхонасида пахта қабул қилиш масканининг мавсумга шайлиги юзасидан назорат тадбири ўтказилди. 

Тадбирда пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери томонидан пахта хом ашёсини қабул қилишда лаборатория таҳлилларини шаффоф ўтказилиши ҳамда соф (физик) вазн билан кондицион вазн ўртасидаги фарқларнинг ҳаққонийлиги ва чегирмаларнинг адолатли қўлланилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилиши, пахта хом ашёсининг сифат кўрсаткичларини аниқлашда юзага келадиган низолар бўйича намуналар қайта синовдан ўтказилиши юзасидан маскан ходимлари ва арбитраж гуруҳи азоларига тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Туманда “ Pahtakor teks ” МЧЖ пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери ва унга тегишли Зарбдор пахта қабул қилиш масканлари мавжуд.

Зарбдор туманида жорий йил 9 минг 500 гектар майдонга чигит экилган бўлиб, 2022 йил пахта хосили учун пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерлари ва 391 та фермер хўжаликлари ўртасида контрактация шартномалари тузилган.  

Бугунги кунда инспекция ходимлари томонидан пахта қабул қилиш масканларини капитал таъмирланиши, пахта хом ашёсини туширувчи механизмлар, ғарам майдонлари, сув сақлаш ҳовузларининг ҳолати, 1-категорияли бризентлар билан таъминланиши ҳамда электр ёритгичлар ва ёнғин хавфсизлиги жиҳозларининг ишчи ҳолатда эканлиги назоратга олиниб, пахта қабул қилишга шай ҳолатга келтирилди.

– Агроинспекция туман бўлими назорати остида мавжуд  пахта қабул қилиш масканидаги лаборатория ўлчов воситалари ва автомобил тарозилари таъмирланди ва давлат қиёсловидан ўтказилиб, Метрология институтининг Жиззах филиали қиёслов сертификати берилди, – дейди “Ўзагроинспекция” Зарбдор туман бўлими катта инспектори Миролим Юсупов. – Шунингдек, 2022 йил пахта ҳосилини қабул қилиш даврида асоссиз чегирмалар қўлланилишининг олдини олиш мақсадида фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасида пахта хом ашёсини лаборатория таҳлилларининг шаффофлиги бўйича доимий назоратни олиб борамиз.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар