Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида суҳбат комиссия аъзоларининг малакаси оширилмоқда

Зарбдор туманида суҳбат комиссия аъзоларининг малакаси оширилмоқда

15 сентябрь 2022 йил
185
0

Зарбдор туманида очиқ мустақил танловларни ўтказишда иштирок этадиган давлат органлари ва ташкилотлари суҳбат комиссиялари аъзоларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар-тренингда 6 та ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида суҳбат комиссия аъзолари бўлган масъуллар иштирок этишди. Семинар-тренинг давомида очиқ мустақил танловларнинг жорий ҳолати, танловларда юзага келаётган муаммо ва уларни бартараф этиш чоралари, суҳбатни тўғри ташкил этиш ва уни ўтказишда қўйилган талаблар тўғрисида маълумотлар берилди. 

Семинар-тренингнинг иккинчи қисми интерфаол усулда ташкил этилди ва берилган амалий вазифалар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. 

Семинар-тренинг якунида иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар