Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман ДСИ янги биноси фойдаланишга топширилди

Зарбдор туман ДСИ янги биноси фойдаланишга топширилди

16 октябрь 2020 йил
117
0

Зарбдор туманида ҳам Давлат солиқ инспекцияси биносининг фойдаланишга топширилиши туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. Кеча туман фаоллари иштирокида инспекция биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Янги бино, янги шароитлар иш унумдорлигини ошириш, айниқса, бюджет даромадларини таъминловчи солиқ тизими ишини самарали ташкил этишда катта ҳамиятга эга. Зарбдор туман Давлат солиқ инспекцияси ҳам солиқ тўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида туман марказининг қулай қисмида қад ростлади.

“Евроспортстрой” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилган мазкур бино қурилиши учун 4 млрд. сўмдан ошиқ маблағ сарфланди. Бинони қуриш ва жиҳозлашда замонавий талабларга ҳамда “Солиқ тўловчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилининг амалдаги ифодаси акс этишига эътибор қаратилди.

Зарбдор туманига хос бўлган прогноз кўрсаткичлари йил бошидан буён режага нисбатан ошириб бажарилмоқда. 3-чорак мобайнида бюджетга жами тушум 14 116,6 млн. сўм (116%) ни ташкил этган. Йил бошидан буён 43 377,1 млн. сўм тушум ўрнига 47 489,1 млн. сўм (109%) тушум таъминланди.

Натижада ДСИ жамоаси рағбатлантиришга муносиб деб топилди ҳамда 2020 йил 9 ойлик якунига кўра, Зарбдор туман Давлат солиқ инспекциясига хизмат автомобили топширилди. Шунингдек, Арнасой, Ғаллаорол, Пахтакор, Янгиобод ва Жиззах шаҳар ДСИ ларга ҳам “Nexia-3” хизмат автомобиллари топширилди.

Айни кунда Шароф Рашидов, Зафаробод ва Янгиобод ДСИлари учун янги бино қурилиши ва жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Йил якунига қадар мазкур биноларнинг фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар