Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир услубий қўлланма тарқатилди

Зарбдор туманида маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир услубий қўлланма тарқатилди

25 февраль 2020 йил
266
0

Зарбдор туман ҳокимлиги мажлислар залида "Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш масалалари" бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Зарбдор туман халқ депутатлари, Партия гуруҳлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари, шаҳар фаоллари иштирок этган бу йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси Рисқул Сиддиков ушбу масала юзасидан маъруза қилди.

Сенатор Ҳолида Алимова Президентимизнинг мурожаати ва ундан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида сўз юритди.

Бугунги кунда махаллий Кенгаш депутатларининг ролини орттириш, уларнинг Сенаторлар, билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, йииғилишда Маҳаллий Кенгашларнинг ваколатларини ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, аҳолининг ҳақли талабларини ўз вақтида ҳал қилишга қаратиш сингари масалалар диққат марказида бўлди.

Шунингдек, ижро ҳокимяти ва вакиллик органлари ўртасидаги муносабатларни қонунчиликда белгиланган тартибда олиб бориш масалаларига урғу берилди.

Унда сенатор Ҳалқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини тўғри ва самарали ташкил этиш, Кенгаш фаолиятини наьмунали йўлга қўйиш борасида зарур вазифаларни тушунтириб, ўз таклиф ва тавсияларни билдирди.

Шунингдек, туман Кенгаши депутатларига Олий Мажлис Сенати томонидан тайёрланган маҳаллий Кенгаш фаолиятига доир услубий қўлланма тарқатилди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот ҳокимиги 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар