Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Жиззахда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш 30 фоизга етказилади

Жиззахда сув тежовчи технологиялардан фойдаланиш 30 фоизга етказилади

11 февраль 2021 йил
67
0

Вилоятда 2020 йилда пахта майдонларининг 11 минг 670 гектарида ёки 15 фоизида сув тежовчи технологиялардан фойдаланилган.

2021 йилда 80 минг гектарда ёки умумий суғориладиган ерларнинг 30 фоизида сув тежовчи технологиялардан фойдаланилади.

Ушбу тадбир «Марказий Мирзачўл» каналининг «охирги қулоғи»дан суғориладиган Арнасой тумани учун муҳим аҳамиятга эга. Шу боис туманда суғоришнинг замонавий янги технологияларини жорий этишга катта эътибор қаратилган. Ўтган йили туманда 180 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилиши натижасида 144 минг метр куб сув иқтисод қилинган.

Бу йил туман бўйича 325 та фермер хўжалигининг 5 минг 200 гектар майдонида томчилатиб суғориш тизими жорий этилиши режалаштирилган.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар