Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Сенат аъзоларининг Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл ва Ғаллаорол туманларида аҳоли билан учрашуви ўтказилди

Сенат аъзоларининг Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл ва Ғаллаорол туманларида аҳоли билан учрашуви ўтказилди

12 февраль 2021 йил
65
0

Жиззах вилоятида уч кун давомида сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини аҳолига тушинтиришга доир учрашувлар ўтказилиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Шундай учрашувлар 10-11 февраль кунлари Арнасой, Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл ва Ғаллаорол туманларида ўтказилди.

Жумладан, 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари Р.Сиддиқов ҳамда Н.Пардаевлар Дўстлик, Арнасой туманларида фуқаролар билан учрашдилар.

Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича Сенат аъзоси Х.Алимованинг Зарбдор туманидаги “Тошкесган ”  ва "Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мирзачўл туманидаги “Ғалаба” ва "Пахтазор" маҳалла фуқаролар йиғини худудида Сенат аъзоси  Н.Мухтарованинг аҳоли билан учрашувлари ўтказилди.

Шунингдек, 11 февраль куни Сенат аъзолари Р.Саддиқов ва С.Суярова Ғаллаорол туманидаги "Маданият" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида бўлишиб, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла фаоллари, ёшлар ҳамда хотин қизлар иштирокида учрашувлари ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар