Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор ёшлари “Олтин фонди” номзодларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Зарбдор ёшлари “Олтин фонди” номзодларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

20 февраль 2021 йил
112
0

Туман ҳокимлиги катта мажлислар залида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларга мувофиқ тасдиқланган “Зарбдор туманида 2021-йил давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизмини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт каби турли йўналишларида жамиятимиз турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қиладиган мақсадли креатив ғояларга эга “Зарбдор ёшлари Олтин фонди” жамғармасининг 11 нафар аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда туманинг истеъдодли ёшлари, уларнинг ота-оналари, ташкилот рахбарлари хамда жамотчилик вакиллари иштирок этишди.

“Ёшлар бугуннинг умиди ва эртанинг эгаси, юртнинг стратегик кучи, халқнинг олтин фонди, миллатнинг янги тафаккури ҳисобланади. Уларнинг қадами, қалами, ғояси амали янги тарих ёзишга қодир бўлади. Янги Ўзбекистоннинг янги овози ёшлар ҳисобланади” –дейди туман ҳокими ўринбосари Р.Анқаев.

Қизиқарли ва очиқ суҳбат тарзида кечган учрашувда туман ҳокими ўринбосарлари,  мутасадди раҳбарлар “Олтин фонд” жамғармасига аъзо ёшларга сертификат хамда фонд рамзи туширилган статуэткаларни топширишди.

Тадбир туманимизнинг истеъдодли ёшлари ҳаётида чинакам унутулмас кун бўлди.


Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар