Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Суд раислари аҳоли ҳузурида

Суд раислари аҳоли ҳузурида

27 март 2021 йил
76
0

        Жиноят ишлари бўйича Зарбдор туман судининг раиси Ш.Нурматов Зарбдор туман Равот маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари билан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 8 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Сайлов кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-670-сонли қонунининг мазмун-моҳияти мавзуси”да суҳбат ўтказди. Ушбу давра суҳбатида қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар, хусусан:

      Ўзбекистон Республикасининг Қонуни Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида, Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 29 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 5 февралда маъқулланган 1-моддасига ўзгартиришлар киритилганлигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари 102-модданинг матнидаги «ўн кун» деган сўзлар «беш кун» деган сўзлар билан алмаштирилиб, «1021-модда. Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг транспортдан фойдаланиш ҳуқуқи Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси аэропортлар ва аэровокзаллар, темир йўл вокзаллари ҳамда станцияларининг расмий шахслар ва делегацияларга хизмат кўрсатиш залларидан текин фойдаланиш ҳуқуқига эга. Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси ўз гувоҳномасини кўрсатганидан кейин темир йўл вокзаллари ва станцияларининг чипта сотадиган кассалари, фуқаро авиацияси агентлиги ёки аэропортлар унга поезд вагонидан, самолёт салонидан навбатсиз жой бериши шарт. Марказий сайлов комиссияси аъзоси Марказий сайлов комиссиясининг мажлисига бораётганда унга самолёт чиптаси парвоздан камида икки соат олдин, бошқа ҳолларда эса камида бир сутка олдин берилади деган сўзлар билан тўлдирилганлиги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг талаб ва истакларини ҳамда уларга қулайликлар яратиш мақсадида қабул қилинганлигини инобатга олган ҳолда қабул қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

Зарбдор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар