Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » СУД ТИЗИМИ ҲАМДА ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

СУД ТИЗИМИ ҲАМДА ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

30 март 2021 йил
123
0

СУД ТИЗИМИ ҲАМДА ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ИСЛОҲОТЛАР

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 09 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли фармони жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартларидан бири эканлигини белгилаб берди.

Мазкур Фармонда келтирилишича, сўнгги йилларда миллий ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ҳамда малакали юридик кадрларни тайёрлаш борасида сезиларли ишлар амалга оширилганлиги, шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантиришга, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини оширишга тўсқинлик қилувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар сақланиб қолинаётганлиги, хусусан ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, ҳуқуқий таълим ва тарбия борасидаги ишлар тизимли ва узвий олиб борилмаётганлиги, узоқ йиллар давомида бу масала ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва айрим давлат органларининг иши сифатида қараб келиниб, бунда оила, маҳалла ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг иштироки етарлича таъминланмаганлиги, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини аҳоли онгига сингдириш ишларининг етарли олиб борилмаслиги ҳам қонун устуворлигини таъминлашга ўзининг жиддий салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият шакллансагина, фуқаролар ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини англайди. Бурчларини виждонан бажаришга ошиқади.

Шундай экан уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини адолатли ҳимоялаш, мажбуриятларнинг бажарилмаслиги учун қонун доирасида жавобгарликни белгиловчи механизмлардан бири бу – суд ҳокимиятидир.

Қачонки суд ҳокимияти одиллик, қонунийлик ва тенглик принципларига оғишмай амал қилса, жамиятда адолат қарор топади. Шу сабабли бугунги суд тизими ўзида мана шундай приципларни акс эттирган ҳолда янги босқичга кўратилди.

Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли фармони ушбу босқичда асос бўлиб тамал тоши бўлди.

Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши қонунчилигимизга бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини тақазо этиб берди. Ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган қонунлардан бири бу – Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексидир.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-663-сон қонуни қабул қилиниб, ушбу Қонун асосида Иқтисодий процессуал кодесидаги “назорат инстанцияси” чиқариб ташланди.

Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексида прокурорнинг барча ишлар бўйича суд мажлисида иштирок этишга ҳақлилиги белгиланган бўлса, янги ўзгартиш билан прокурор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ёки прокурорнинг даъво аризаси (аризаси) асосида қўзғатилган ишлардагина иштирок этиши мумкинлиги, прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишлар суд ҳужжатлари устидан юқори турувчи судларга апелляция ва кассация тартибида шикоят қилиш тартибига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади.

Эндиликда янги ўзгартиш билан биринчи инстанция суди томонидан чиқарилган, лекин қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикоятини фақат ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан берилиши, прокурор, юқори турувчи прокурор фақат прокурор иштирокида кўрилган иш бўйича, шунингдек тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция протести келтиришга ҳақлилиги белгиланди.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши Иқтисодий процессуал кодексининг бошқа бир қатор нормаларига ҳам бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини белгилаб берди. Бу албатта амалдаги ислоҳотларимизнинг яна бир поғонага кўтарилганлидидан далолатдир. Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ва қонунчиликдаги ислоҳотлар Ўзбекистон Республикасидаги суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларининг янада мустаҳкамланишига, демократик тамойилларнинг таъминланишига хизмат қилади. Зеро ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг ҳуқуқ ва манфаатлари учун хизмат қилиши керак.

 

  Шомурод Бегматов

Зомин туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Неъматжон Абдазов

Зомин туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар