Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

08 апрель 2021 йил
66
0

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Менинг юртим телеканалида Жиззах вилояти Зарбдор туман Адиробод ҚФЙ аҳолиси ичимлик суви, ички йўллар ва тиббиёт пункти таъмирталаб эканлиги ҳақида “Марказий студия” кўрсатуви юзасидан расмий муносабат.

 

Зарбдор туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Жиззах вилояти Зарбдор туман Адиробод қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси учун ичимлик сувини яхшилаш борасида  туман “Сув оқова”ташкилоти томонидан 10 кун муддат ичида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши ҳамда шу кунлар мобайнида “Сув оқова” ташкилотининг йигирма беш тонналик ичимлик сув ташувчи махсус техникаси ёрдамида  аҳолига ичимлик суви етказиб бериш белгиланди.

Туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудда белгиланган жойни таъмирлаш, биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатиш учун зурурий тиббий жиҳозлар ва дори воситалари билан таъминлаш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш учун лойиҳалаш ва зарур маблағлар ажратиш белгиланди.

 

Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар