Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Кимлар “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”дан чиқарилди. Шу билан иш битдими?

Кимлар “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”дан чиқарилди. Шу билан иш битдими?

27 апрель 2021 йил
175
0

Луғатимизга “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” деган янги атамалар кириб келди. Аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд, бироз қўпол эшитилса-да, камбағал қатлами ана шу дафтардан жой олади. Мутасаддилар эса уларни камбағалликдан чиқариш бўйича барча чораларни кўрмоқдалар. Натижада, аксарият оилалар моддий томондан қўллаб-қувватланибгина қолмасдан, даромадга йўналтирилмоқдалар. Шу орқали улар “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”лардан чиқариляпти. Энди бу тоифа юртдошларимиз бировга қараб қолмайдилар.

Дафтарга киритилганлар чиқариляпти, шу билан иш битдими? Энди улар холидан хабар олинмайдими? Йўқ, аксинча, токи ҳар бир фуқаро даромад топиш йўлига кирмас экан, унинг холидан хабар олинаверади, керак бўлса пул топиш усуллари ўргатилади. Бу борада ҳудудларда сектор раҳбарлари, айниқса, маҳаллий ҳокимлик вакиллари эътиборни сусайтирмаяптилар. Шу жумладан Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рузиев «Аёллар дафтари» таркибидан чиқарилган, ҳозирги кунда “Гуличарос” тикув цехида фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг кейинги фаолияти билан қизиқди.

 Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот  хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар