Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Ёш тадбиркорлар”ни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани анжумани бўлиб ўтди

“Ёш тадбиркорлар”ни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида матбуот анжумани анжумани бўлиб ўтди

30 апрель 2021 йил
67
0

    Жорий йилнинг 30 апрел куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокимлиги кичик мажлислар залида “Ёш тадбиркорлар”ни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар мавзусида Ўзбекистон ёшлар агентлиги Зарбдор туман бўлими раҳбари билан матбуот анжумани ўтказилди.

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни парламентга мурожаат билан чиқиш қилиб, ўз нутқида ёшларни қўллаб-қувватлаш долзарб эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди ва 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилишни таклиф қилди. Ушбу таклиф жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Худди шунингдек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқида ҳам ёшларимизни “Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси” деб таърифлади.

   Азалдан юртимиз ўзининг болажонлиги, ёшларнинг камолоти барча даврларда устувор бўлиб келгани билан ажралиб туради. Статистик маълумотларга кўра, бугун дунё аҳолисининг 16 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Юртимизда эса бу кўрсаткич эътироф этса арзигулик – аҳолининг 60 фоиздан ошиқ қатлами келажагимиз давомчилари ҳиссасига тўғри келади. Шу маънода ҳам, Ўзбекистонни ёшлар мамлакати, десак муболаға бўлмайди.

Анжуманда, OAB вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчи муҳбирлар иштирок этишди.

  Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни ривожлантириш, унинг қонуний-меъёрий асоларини мустаҳкамлашга қаратилган иқтисодий ислоҳотлар долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Кам сармоя талаб қиладиган, тез модернизация қилинадиган ва бозор конюктурасининг ўзгарувчан талабларига яхши мослаша оладиган бизнес юритиш замон талабига айланди десак муболаға бўлмайди. Кичик бизнес бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдирадиган, иқтисодиётни таркибий негизини белгилаб берадиган энг муҳим сектор ҳисобланади.

   Аҳолининг меҳнат орқали даромад топишга бўлган қизиқишини кескин ошириш, айниқса муҳтож оилаларнинг ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини, шунингдек, ҳудудларда фойдаланилмаётган биноларда ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни, аҳоли томорқалари ва бўш экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни имтиёзли шартларда молиялаштиришни тизимли равишда давом эттиришни тақозо этмоқда. Республика ҳудудларида аҳолининг даромад топишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишига, оилавий тадбиркорлик ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш ва мазкур йўналишдаги ишларни тизимли ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

  Юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри ва кенг фойдаланиш жамиятимиз ривожига улкан ҳисса қўшади, - дейди Ўзбекистон ёшлар агентлиги Зарбдор туман бўлими раҳбари З.Муллажонов.

  Бу йилнинг шу давригача 187 нафар ёш тадбиркорлар ажратилган кам фоизли кредитлардан ўз тадбиркорликларни бошлаб ҳозирги кунда ўзлари билан 320 нафарга яқин ўз тенгқурларини иш билан таъминламоқда. Уларнинг 77 нафари “Ёшлар дафтари”да рўйхатда туради. Булар  Сардор Юнусов, Алишер Тожибоев, Шодиёр Мустафоев, Муҳиддин Ўнғоров, Гулноза Тангирбердиева кабилардир. Бундан ташқари 22,8 млн.сўм субсидиялар ажратилиб ўзини ўзи банд қилган ёшларимиз ҳам 12 нафарни ташкил этади.

   Бундай имкониятлар халқ фаровонлигини ошириш мақсадида “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла”, томорқани ривожлантириш каби дастурлар қабул қилинди. Бу дастурлар аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар учун даромад манбаи яратишга хизмат қилмоқда.

  Ўтказилган матбуот анжуманида  ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда жамоатчи муҳбирлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

 Зарбдор туман ҳокимлиги  Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар