Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Ҳоким ва битирувчилар учрашуви

Ҳоким ва битирувчилар учрашуви

24 май 2021 йил
135
0

2021 йил 24 май куни туманимизда 1-сектор ҳудудидаги 9,24,28-умумтаълим мактабларида, Зарбдор тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Зафар Рузиев 11-синф битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Битирувчилар туман раҳбари билан бевосита мулоқотда бўлдилар.

  Учрашувда туман Халқ таълими бўлими мудири, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Зарбдор туман бўлими раҳбари ва бошқа мутасадди ташкилотлар ва марказлар масъуллари иштирок этдилар.

  Бўлиб ўтган учрашувда туман ҳокими Зафар Рузиев битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида суҳбатлашди. Ёшларни ўқишга жалб этиш ва уларни бандлигини таъминлаш бўйича туман ҳокими томонидан бир қатор имкониятлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, битирувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жумладан, ўқишга маълум йўналиш бўйича топшириш, кредит олиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа масалалар юзасидан жавоб олиш имкониятига эга бўлишди.

  Учрашув давомида битирувчилар олий таълим муассасаларига кира олмаган тақдирида, уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳусусида сўз юритилди.

  Унга кўра, мухтарам Президентимиз томонидан тақдим этилаётган қатор имкониятлар доирасида, қуёнчилик, паррандачилик, чорва хайвонлари, асаларичилик билан шуғулланиш, ёки имтиёзли кредитлар орқали тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари, деҳқончилик билан машғул бўлишни кўзлаган ёшларга, 1 гектаргача экин экиш учун ер майдонларининг ажратилиши ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.

  Битирувчилар томонидан берилган саволлар ва мавжуд муаммолар маълум қилиб борилди. Туман рахбари томонидан барча мурожаатлар тингланди ва масъуллар томонидан қайд этиб борилиб, ҳал этиш муддати белгиланган ҳолда қонуний ечим сари йўналтирилди.

  Тадбир сўнггида битирувчиларга туман раҳбари томонидан ҳоким дасхати туширилган бадиий адабиётлар совға қилинди.

  Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф битирувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни самарали ташкил етиш мақсадида, тумандаги барча секторлар худудларида сектор раҳбарлари бошчилигида учрашувлар ўтказилиб борилмоқда.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар