Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида “Е-qaror” дастури орқали туман ҳокими қарорлари қабул қилиниши йўлга қўйилди

Зарбдор туманида “Е-qaror” дастури орқали туман ҳокими қарорлари қабул қилиниши йўлга қўйилди

26 май 2021 йил
123
0

Маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнлари шаффофлаштирилмоқда.

 Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг шаклланишида қонунчиликнинг мақбуллиги, мукаммаллиги, ошкоралиги, халқчиллиги ва самарадорлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштириш, ушбу соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиши бугунги кундаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнларининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги ҳамда ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Юқоридаги каби ҳокимликлар томонидан ноқонуний ҳужжатлар қабул қилинишини олдини олиш, улар фаолияти очиқ ва ошкоралагини таъминлаш, соҳага замонавий ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – “E-qaror” тизимини ишлаб чиқиш ҳамда
2021 йилнинг январь – май ойларида Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилиши, 2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида «E-qaror» электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланди.

Шунингдек, Президентимизнинг «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури бўйича Фармонида 2021 йил 1 июлга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қарорларни фақатгина махсус “E-qaror” электрон тизими орқали тайёрлаб, қабул қилиш амалиёти йўлга қўйиш белгиланган.

Мазкур Фармонда Адлия вазирлигига уч ой муддатда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини тайёрлаш, қабул қилиш, ҳисобга қўйиш ва эълон қилиш бўйича электрон ахборот тизимини жорий этиш, электрон тизимдан фойдаланиш, уни юритиш ва унда жамоатчилик иштирокини таъминлаш, қабул қилинаётган қарорларни ижрочи ва манфаатдор ташкилотларга етказиш ва тегишли базалар билан интеграция қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларини мазкур тизимда ишлаш бўйича ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш, электрон тизим орқали қабул қилинмаган ҳужжатларни амалга киритганлик ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказмаган ҳолда қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш бўйича таклифларни киритиш вазифаси юклатилган.

Вазирлик томонидан юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш, “E-qaror” электрон тизимини Қашқадарё вилоятида апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилишини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон “E-qaror” тизими ишлаб чиқилди ҳамда Қашқадарё вилоятидаги манфаатдор ташкилотлар тизимга уланиб, электрон рақамли имзолар билан таъминланди;

ҳокимликлар томонидан қабул қилинадиган қарорлар таҳлил қилиниб, ҳокимнинг 100 га яқин намунавий қарор лойиҳалари ишлаб чиқилди ва “E-qaror” электрон тизимга жойлаштирилиб, Қашқадарё вилоятидаги вилоят ҳамда туман даражасидаги ҳокимлик ва давлат идораларига онлайн семинар-тренинглар ўтказилди ҳамда видеодарслар тайёрланди.

«E-qaror» электрон тизимини республикамизнинг барча ҳокимликларида жорий этиш орқали фуқароларимизнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштироки таъминланади, ҳокимликлар фаолияти ва иш юритуви шаффофлашади, ҳокимликлар томонидан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлиши, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар ўрнатилиши олди олинади.

Ушбу семинар бугун Зарбдор туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча ташкилот раҳбарлари ва ҳокимлик ходимлари қатнашди.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар