Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги” учун спортнинг “Мини футбол” тури бўйича спорт мусобақалари ниҳоясига етди

Зарбдор туманида “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги” учун спортнинг “Мини футбол” тури бўйича спорт мусобақалари ниҳоясига етди

29 май 2021 йил
275
0

  Мазкур мусобақа тумандаги 4 та секторда жойлашган маҳалларнинг уюшмаган ёшлари ўртасида ташкил этилиб, жорий йилнинг 18 май куни старт берилди. Ушбу мусобақада 24 та жамоада 200  нафардан ортиқ иштирокчилар иштирок этди.

   2021 йил 28 май куни 4 та сектордаги маҳаллалар (Равот МФЙ, Тинчлик МФЙ, Тошкесган МФЙ, Тараққиёт МФЙ, Нуробод МФЙ, Навоий МФЙ, Янгиобод МФЙ ва Ойбек МФЙ) ўртасида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар чорак, ярим ва финал босқичларида иштирок этди. Муросасиз кечган баҳслар якунига кўра:


4-ўринни Янгиобод МФЙ ёшлари;

3-ўринни Нуробод МФЙ ёшлари;

2-ўринни Тинчлик МФЙ ёшлари;

1-ўринни Тараққиёт МФЙ ёшлари эгаллашди.

Тараққиёт МФЙ жамоаси:

  • Илҳом Хидиров;
  • Мансур Бозорбоев;
  • Самандар Эргашев;
  • Жавлон Маматов;
  • Жалолиддин Оқбоев;
  • Шахзод Абдувоҳидов;
  • Ғанишер Хасанов;
  • Шохруҳ Бобораимов;
  • Элдор Эрмуҳаммедов;
  • Нодирбек Эркинов;
  • Муҳаммад Зокиров ва жамоа бош мураббийи Ҳайитбой Бошбековларга вилоят босқичида омад тилаймиз.

Беллашувнинг тақдирлаш маросимида тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этишди. Зарбдор туман ҳокими Зафар Рузиев тадбирда сўз олиб, барча жамоаларни ютуқ билан қутлади.

Ғолиб бўлган жамоа иштирокчиларининг ҳар бирига ташкилотчилар томонидан диплом ва эсталик совғалари тантанали равишда топширилди. 1,2,3-ўринни эгаллаган жамоаларга Давлат хавфсизлиги хизмати Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғининг махсус “Фахрий ёрлиғи” берилди.

 Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.


скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар