Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Одам савдоси – давр муаммоси

Одам савдоси – давр муаммоси

04 июнь 2021 йил
76
0

  Дунё бўйлаб кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар “замонавий қуллик”, яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Ачинарли томони уларнинг асосий қисмини аёллар, кексалар ва ёшлар ташкил этади.

  Дунёда бир қатор глобал муаммолар бор. Булар сирасига бевосита одам савдоси сингари трансмиллий жиноятларни ҳам киритиш мумкин.

  Йилдан йилга бу иллатдан жабр чекаётганлар, унинг қурбони бўлаётганлар сони ортиб бормоқда, ҳудуд ва чегара билмайдиган бу жиноятнинг ҳар бири жамият тараққиёти ва давлатлар ривожига жиддий хавф туғдирмоқда.

  Бугунги кунда одам савдосининг авж олинишига, инсонни қандайдир бир буюм сифатида сотилишига, ундан фойдаланилишига бир қатор омиллар сабаб бўлмоқда. Жумладан, ушбу фаолият одам савдоси билан шуғулланиб бир неча аъзодан иборат гуруҳларнинг сердаромад манбаасига айланиб бораётгани, уларнинг ҳеч қандай оғир ва машаққатли меҳнатларсиз мўмай даромад олишга уринаётганидир.

  Одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг соддалиги, ўзининг, яқинларининг тақдирига ва келажагига бефарқлигидадир.

  Шунингдек, одам савдоси жиноятининг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири бу юртдошларимизнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги, бу эса мўмай даромад илинжида ҳатто келажаги ҳақида қайғурмасдан, ўзга давлатда бегона бир муҳитга тушиб қолиб, оғир жисмоний меҳнатга ёлланишга олиб келаётганлиги одам савдосининг кескин кўпайишига сабаб бўлмоқда.

  Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабранишади. БМТ маълумотига кўра одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.

  Ҳар қандай давлатда бу иллатга курашиш учун қонунлар бор. Жумладан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасида одамни олиш-сотиш, ёҳуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш яшириш ёки қабул қилиш учун озодликдан чеклаш ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

  Бунинг оқибатида оналар ўз фарзандини сотгани учун тегишли тартибда озодликдан маҳрум қилишгача жазога тортилишмоқда.

  Албатта, хаётда кимдир фарзандга зор, кимдирда яна бошқачароқ вазияти мавжудки, фарзандидан воз кечишга тайёр, бироқ ушбу вазиятларни ҳам қонунда белгиланган тартиблари мавжуд эканлигини унутмаслигимиз керак.

 

Зарбдор туман жиноят суди судяси Ш.Нурматов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар