Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

30 июнь 2021 йил
73
0

Сессияда Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Зафар Рузиев ва туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида 5 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Зарбдор тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари директорларининг бўш ўринларига номзодларни тасдиқлаш, Кам таъминланган ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилалар ва фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларга даромад яратиш орқали “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” дан чиқариш, “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ва бошқа масалалар кўрилди.

Депутатлар сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари билдириб ўтди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар