Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида яна битта маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

Зарбдор туманида яна битта маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

08 июль 2021 йил
204
0

Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилалар жипслиги, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилмадир. Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудлари сингари Зарбдор туманида ҳам маҳаллалар учун янги бинолар қурилиб фойдаланишга топширилиб келинаётгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Зарбдор тумани иккинчи сектор ҳудудидаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қайтадан бугунги кун талабларига мос ҳолда реконструкция қилиниб, замонавий ҳолда фойдаланишга топширилиши, нафақат маҳалла ходимлари балки, мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолини ҳам ниҳоятда мамнун қилди.

Зарбдор туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Хўжамқулов Маъруфжон Ўринбоевич ҳамда шу ҳудуддаги фермерларнинг ташаббуси билан ушбу маҳалла биноси қайтадан таъмирланди.

Бугун маҳалла биносининг очилиш маросимида Зарбдор туман ҳокими Зафар Рузиев, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Абдумажид Саттаров, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Маъруфжон Хўжамқулов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Тўлқин Қодиров, “Маҳалла” фондининг туман бўлинмалари раислари ва ходимлари, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар ҳамда ОАВ иштирок этишди.


Тадбирда сўзга чиққанлар маҳалла ходимлари ва аҳлига ўзларининг эзгу тилакларини билдириб ўтиш билан бир қаторда, бугунги кунда юртимизда маҳаллаларга берилаётган юксак эътибор, улага яратилаётган шарт-шаротлар, маҳалланинг жамият ҳаётидаги нуфузи ва ўрни тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Мазкур тадбир мобайнида шаҳар ва туманлардаги бир қатор фуқаролар йиғинларига “Маҳалла” фонди вилоят бошқаруви томонидан компьютер жамламлари ва мебель жиҳозлари тарқатилди.

Тантанали равишда бинонинг кириш қисмида ленталар қирқилиб, сўнг тадбир қатнашчилари “Тараққиёт” МФЙ маъмурий  биносининг хоналарини кўздан кечириб, маҳалла ходимлари фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Очилиш маросимидан сўнг шу ернинг ўзида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви раиси Абдумажид Саттаровнинг фуқаролар қабули ташкил этилиб, шу маҳаллада истиқомат қилаётган бир гуруҳ фуқароларнинг уй-жой таъмири учун қурилиш материаллари олишда амалий ёрдам кўрсатиш, фарзандининг соғлиғини тиклаш ва даволатишда моддий ёрдам ажратиш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари эшитилди. Фуқароларнинг мурожаатларидан келиб чиқиб, ушбу фуқароларга “Маҳалла” фонди томонидан моддий ёрдамлар ажратилганлиги тўғрисида ВАУЧЕРлар тақдим қилинди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви бошчилигида туман мутасаддилари ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда “Тараққиёт” МФЙдаги кам таъминланган, ётиб қолган ва ногиронлиги бўлган бир нечта фуқароларнинг хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олинди ва уларга “Маҳалла” фондининг озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалари берилди.

 Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар