Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

Зарбдор тумани “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биноси фойдаланишга топширилди.

08 июль 2021 йил
20
0

Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилалар жипслиги, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилмадир. Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда маҳалланинг ўрни беқиёс.

Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудлари сингари Зарбдор туманида ҳам маҳаллалар учун янги бинолар қурилиб фойдаланишга топширилиб келинаётгани ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Зарбдор тумани иккинчи сектор ҳудудидаги “Тараққиёт” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қайтадан бугунги кун талабларига мос ҳолда реконструкция қилиниб, замонавий ҳолда фойдаланишга топширилиши, нафақат маҳалла ходимлари балки, мазкур ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолини ҳам ниҳоятда мамнун қилди.

Зарбдор туман 2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси Хўжамқулов Маъруфжон Ўринбоевич ҳамда шу ҳудуддаги фермерлар ташаббус кўрсатиб ҳашар йўли билан ушбу маҳалла биноси қайтадан таъмирланди ва фойдаланишга топширилди.

Бугун маҳалла биносининг очилиш маросимида Зарбдор туман ҳокими Зафар Рузиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Маъруфжон Хўжамқулов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Тўлқин Қодиров, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари, аҳоли ва ёшлар ҳамда ОАВ иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар маҳалла ходимлари ва аҳлига ўзларининг эзгу тилакларини билдириб ўтиш билан бир қаторда, бугунги кунда юртимизда маҳаллаларга берилаётган юксак эътибор, улага яратилаётган шарт-шаротлар, маҳалланинг жамият ҳаётидаги нуфузи ва ўрни тўғрисида тўхталиб ўтишди.

Тантанали равишда бинонинг кириш қисмида ленталар қирқилиб, сўнг тадбир қатнашчилари “Тараққиёт” МФЙ маъмурий  биносининг хоналарини кўздан кечириб, маҳалла ходимлари фаолияти учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

Таъмирдан олдинТаъмирдан кейин

Таъмирдан олдин

 Таъмирдан кейин  

 

Тадбирдан сўнг туман ҳокими З.Рузиев ва туман прокурори 2-сектор раҳбари М.Хўжамқулов ҳудуддаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, ижтимоий аҳволи ўрганилди ва мурожаатлари тингланди. Мурожаатлар бўйича тегишлилиги бўйича ташкилотларга кўрсатмалар берилди ва назоратга олинди.  

 Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар