Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ваколатли органлар вазифалари нималардан иборат.

Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ваколатли органлар вазифалари нималардан иборат.

16 июль 2021 йил
385
0

  Аҳолини рўйхатга олиш бўйича ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланиб, улар қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширадилар:

а) муҳим илмий ва олий таълим муассасалари иштирокида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш бўйича илмий-услубий
ва қўлланма материалларни тайёрлайди;

б) ҳар бир аҳоли пунктида аҳолини рўйхатга олиш ишларини мувофиқлаштирувчи рўйхатга олиш участкалари мудирларининг, давлат статистика органлари ходимлари таркибидан супервайзерлар (назоратчи инструкторлар)нинг тайинланишини таъминлайди;

в) жойлардаги туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда, рўйхатга олувчи ходимларни ўқитишни, шунингдек, рўйхатга олиш варақаларини синов кўринишида тўлдириш бўйича амалий машғулотларни, кейинчалик хатоликларни таҳлил қилиш ва юзага келган қийинчиликларни тушунтириш орқали ўтказилишини (ўқитиш ишлари ўқитилаётган ходимларнинг ўрганилаётган материални тўғри ўзлаштирганликлари ва рўйхатга олиш ишларига тайёр эканликларини синовдан ўтказгандан сўнг якунланади) амалга оширади;

г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

рўйхатга олиш натижаларини қайта ишлаш бўйича моддий-техник воситаларни сотиб олиш, сервер ускуналари, рўйхатга олиш варақаларини машинада ўқишни таъминловчи сканерлар ва бошқа офис техникалари билан таъминлаш бўйича тендерлар ташкил этиш ва ўтказилишини таъминлайди;

аҳолини рўйхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган тизим яратади;

аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари натижаларини олиш бўйича дастурий воситаларни ишлаб чиқади;

д) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентликлари билан биргаликда, аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилиши ҳақида аҳолини хабардор қилиш, рўйхатга олиш тадбирларида фаол иштирок этиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, шиорлар чиқариши ва бошқа шу каби тадбирларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.

  Бу тадбирга нафақат статистика органлари ходимлари, балки республиканинг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳам аҳолини рўйхатга олиш ишларида бевосита иштирок этадилар. Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри бўйича давлат қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материалларнинг (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режаси, маъмурий туманлар харитаси) тайёрланишини таъминлайди.

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги аҳолини рўйхатга олиш варақаларини ва бошқа ҳужжатларни сақлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, шунингдек, аҳолини рўйхатга олишнинг йиғма ҳужжатларини қайта ишлангандан сўнг доимий сақланишини юритади.

  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қуйидагиларни амалга оширади:

аҳолини рўйхатга олишга жалб этилган шахсларнинг тўлиқ хавфсизлиги ва рўйхатга олиш материалларининг сақланишини таъминлайди;

рўйхатга олишни ўтказиш даврида аҳолини рўйхатга олиш органларининг бинолари ва юкларини қўриқлашни амалга оширади;

аҳолини рўйхатга олиш органлари билан биргаликда, рўйхатга олишни ўтказиш учун зарур маълумотларни беришдан бош тортган ёки корхона ва ташкилот ҳудудига киритишга тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўриши мумкин.

  Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари зиммаларига ҳам бир қатор вазифалар юклатилган бўлиб, улар қуйидагиларни амалга оширадилар:

рўйхатга олиш тадбирига жалб этилган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик бинолар ҳамда аҳолини рўйхатга олиш варақалари ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик сақлаш учун қўриқланадиган бинолар ажратади;

аҳолини рўйхатга олиш участкаларини зарур транспорт
ва алоқа воситалари билан таъминлайди;

давлат кадастри ва давлат статистика органлари билан биргаликда, доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда аҳоли пунктларининг тўлиқ рўйхатини тузадилар. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича алоҳида ишлар жалб этилган пудрат ташкилотлари томонидан маҳсулотлар ва хизматлар сотиб олиш бўйича ўтказилган танлов асосида бажарилади, яъни: аҳоли ўртасида ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш; картографик материалларни чоп этиш; рўйхатга олиш материалларини чоп этиш; моддий-техник таъминлаш; рўйхатга олиш материалларини ташиш; технологик-лойиҳа ишларини ўтказиш ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш; рўйхатга олиш варақалари маълумотларини киритиш, автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш ва бошқалар.

  Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашиш учун зарур ҳолларда қўшимча равишда бошқа вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар жалб этилиши мумкин.

 Зарбдор туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар