Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Коррупция нима ўзи ва у нимадан бошланади?

Коррупция нима ўзи ва у нимадан бошланади?

17 июль 2021 йил
20
0

  Ҳар қандай жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётига хавф соладиган, қолаверса, мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат коррупциядир. ­Мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва бунда коррупция жиноятига қарши ­курашиш юзасидан қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

  Ўзбекистон Республикаси­нинг Биринчи Президенти­ Ислом Каримов раҳнамолигида тарихан қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди, коррупцияга қарши курашишнинг самарали тизими яратилди.

  Ўзбекистон Республикасининг 2008 йили Бирлашган Миллатлар Ташки­лотининг Коррупцияга қар­ши конвенциясига (2003 йил 31 октябрь, Нью-Йорк), шунингдек, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкило­ти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига (2003 йил 10 сентябрь, Истанбул) қўшилиши коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини яратишда муҳим қадам бўлди.

  Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини­ олиш билан боғлиқ ҳуқу­қий механизмларни такомиллаштиришга қаратил­ган бир қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, Бюджет, Божхона кодекслари (янги таҳрирда), «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги, «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао­лиятининг очиқлиги тўғрисида»ги, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги, «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунлар қабул қилинди.

  Мазкур чора-тадбирларнинг янги ва янада самара­ли тизимини яратиш, коррупцияга қар­ши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш учун Ўзбекистон Республи­каси Президенти Шавкат Мирзиёев­нинг ташаббуси билан 2016 йил 14 октябр­да Олий Мажлис Қонунчилик­ пала­тасига киритилган ва 24 ноябрда қуйи палата томо­нидан қабул қилинган ҳамда Олий Мажлис Сена­тининг 8-сессиясида маъ­қулланган «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасида­ги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга­ қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳу­қуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига­ тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

  «Коррупцияга оид ҳу­қуқбузарлик» деганда, «коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш»ни тушуниш лозим.

  «Манфаатлар тўқнашуви» «шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаро­ларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний ман­фаатлари ўртасида қарама-­қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият»дир.

  Ушбу қонун коррупция­га қарши курашишнинг асосий принципларини ҳам белгилаб берган. Улар қуйидагилардан иборат: қонунийлик; фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги; очиқлик ва шаффофлик; тизимлилик; давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги; коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги; жавобгарликнинг муқаррарлиги.

  Коррупцияга қарши ку­рашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари сифатида Бош прокуратура, Миллий хавф­­сизлик хизмати, Ички иш­лар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокурату­ра­ ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши ку­рашиш департаменти белгиланган. Шу билан бирга­, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолият­ни қонун ҳужжатларига муво­фиқ бошқа давлат органла­ри ҳам амалга оширади.

  Хулоса ўрнида айтиш мум­кинки, «Коррупцияга қар­ши курашиш тўғрисида»ги­ қонун ушбу жиноят­ларнинг олдини олиш ҳам­да мамлакатимизда олиб борилаётган­ кенг кўламли ислоҳотларга тўсиқ бўлаётган иллатларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.

 Жиноят ишлари бўйича

 Зарбдор туман суди раиси

Нурматов Шавкат Батирович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар