Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ

ТОПШИРИҚЛАР ИЖРОСИ

29 июль 2021 йил
46
0

Зарбдор туман ҳокимлигида жорий йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари”га бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, аҳоли мурожаатларида келтирилган ўта долзарб муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларни зудлик билан бартараф этиш чораларини кўришга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдивали Мустанов бошқариб борди.

Йиғилишда вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, 4-секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда Абдивали Мустанов вилоят бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига Зарбдор туманидаги умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 284-сонли Фармойиши асосида мактаблар таъмири учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши ва бажарилган ишлар ҳолатини ўрганиш ва мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, тумандаги 4 та сектор ҳудудидаги аҳолининг коронавирус инфекциясига қарши эмланиши ҳолати билан танишиш ва ушбу жараённи жадаллаштириш чорасини кўриш, сектор ҳудудидаги аҳоли томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва Халқ қабулхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларнинг ижро ҳолатини ўрганиш ва бугунги кунга қадар ижобий ҳал этилмаган мурожаатларни жойида ҳал этиш, сектор ҳудудида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”нинг юритилиши ҳамда янги рўйхатларнинг шакллантирилиши ҳолатини ўрганиш, ҳудудда қулай тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳити яратилганлиги ҳолатини таҳлил қилиш.

- инвестиция лойиҳаларининг амалга оширлиши ҳолати ва ундаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш;

- фаолиятсиз ва кам қувватда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш чорасини кўриш;

- тижорат банкларида юзага келган муаммоли кредитларнинг келиб чиқиши сабаларини таҳлил қилиш ва бартараф қилиш чорасини кўриш.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари дориасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва белгиланган қурилиш-таъмирлаш ишарини жорий йилнинг 1 октябрига қадар якунлаш бўйича зарур чора-тадбирлани белгилаш.

Сектор ҳудудида қишлоқ хўжалиги бўйича белгиланган топшириқлар бўйича амалга оширилаётган тадбирлар ҳолатини таҳлил қилиш.

Сектор ҳудудида мавжуд ва ўрганиш давомида аниқланган бошқа барча йўналишлардаги муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриш ҳақида сўз юритди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов ҳамда Зарбдор туман ҳокими Зафар Рузиев иштирок этди.

Шундан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 4 та сектор ҳудудига чиқиб, ўрганиш ҳамда муаммоларни ҳал этиш ишларини олиб бордилар.

 Зарбдор туман ҳокимлиги ахборот хизмати. 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар