Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

АҲОЛИ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

30 июль 2021 йил
39
0

Жорий йилнинг 30 июль куни Жиззах вилоят суди ҳамда Зомин туманлараро иқтисодий суди томонидан Зарбдор туманидаги мутасадди корхона, муассаса ва ташкилотларнинг вакиллари ва аҳоли билан Зарбдор тумани, “Оқбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда йиғилиш қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.06.2021 йилдаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

Юртимизда суд-ҳуқуқ соҳасида охирги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб моҳияти авваламбор, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш борасида илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда миллий қонунчилигимизни такомиллаштириш учун янги қадамлар бўлаётганлиги таъкидланиб ўтилди.

Мазкур учрашув ўзаро очиқ мулоқот шаклида ўтказилиб, тингловчилар томонидан ерга оид ва фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид берилган саволларга атрофлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Мурод Фаязов

Жиззах вилоят судининг судьяси

 

Шомурод Бегматов

Зомин туманлараро иқтисодий судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар