Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Пенсия тизими фаолияти соддалаштирилганини биласизми?

Пенсия тизими фаолияти соддалаштирилганини биласизми?

30 июль 2021 йил
52
0

Кўз ўнгимизда кечаётган ўзгаришлар

 “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш”  шиори остидаги ислоҳотлар бугун мамлакатимизнинг ҳар бир жабҳасида бўй кўрсатмоқда. Ҳар бир соҳада ўсиш, янгиланишга гувоҳ бўляпмиз. Бу ислоҳотлар натижасида фуқароларимиз давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, янгича яшаш тарзига ўрганмоқдалар. Буни биргина пенсия таъминотидаги ўзгаришлар ва қулайликлар мисолида кўриш мумкин. Ҳаётимизга жорий қилинган ушбу ислоҳотлар пенсия ва нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларимиз кўнглига ҳузур бағишламоқда, десак муболаға бўлмайди.

Яқин-яқингача пенсияга чиқиш учун 30 дан ортиқ ҳужжат талаб қилинарди. Айниқса, уларни тақдим этишга 14 дан ортиқ идора тизими овора-ю сарсон эди. Қанчадан-қанча қоғоз, вақт сарфланарди. Энди ана шулардан воз кечилиб, ҳужжатларни йиғиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилмоқда. Пенсия билан боғлиқ мурожаатлар йилдан-йилга ошиб бораётгани, табиийки, тизим фаолиятини соддалаштиришни тақозо этмоқда.

Ҳозирда ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга биргина паспорт билан мурожаат қилиши кифоя.

Амалдаги тартибда нафақа олиш учун фуқаролар фақатгина яшаш манзиллари бўйича Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қиладилар ҳамда фуқаролар томонидан нафақа турига қараб ўнга яқин ҳужжатларни қоғоз кўринишида тақдим қилинганидан сўнг ўн кунлик муддатда нафақа тайинлаш масаласи кўриб чиқилади.

Ушбу қарорга кўра нафақа тайинлаш учун мурожаат қилган фуқародан ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмасдан нафақа тайинлаш керакли ҳужжатлар Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси орқали тегишли вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинуви орқали 15 дақиқа ичида олинади ва нафақа тайинланади.

Мурожаат учун ☎ -11-40

Зарбдор туман Пенсия жамғармаси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар