Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида “30 июль – Халқаро дўстлик куни” сифатида кенг нишонланди.

Зарбдор туманида “30 июль – Халқаро дўстлик куни” сифатида кенг нишонланди.

30 июль 2021 йил
46
0

  Дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Мамлакатимизда ҳам 30 июль – Халқаро дўстлик куни сифатида кенг нишонланади. Азал-азалдан ота-боболаримизнинг ўгитларида, мақол ва ҳикоятларда дўстлик туйғуси улуғланган, бундай дунёқараш асрлар давомида қон-қонимизга сингиб кетган.

  Шу нуқтаи назардан миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш, садоқат билан бажарилган меҳнатни рағбатлантириш мақсадида “Халқаро дўстлик куни” – 30 июлни Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.

Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шунингдек, 16 диний конфессия вакиллари истиқомат қилади. Мамлакатда 141 миллий маданий марказ мавжуд.

  Президентимиз Олий Мажлисга йўллаган бу йилги Мурожаатномасида жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилишига алоҳида эътибор қаратиб, юртимизда 30 июлни – “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этди. Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш ҳақидаги ташаббуси ҳам қўллаб-қувватланди.

 2021 йил 30 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Зарбдор тумани бўлинмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилоят бўлими ва Жиззах вилоят Қирғиз миллий маданий марказ Жиззах вилоят бўлими билан ҳамкорликда Зарбдор туманининг Андижон ҚФЙда “Миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик – халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг  муҳим омилидир” мавзусидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ҳаёт Шодмон, Нилуфар Алламуратова  Қирғиз миллий маданий марказ Жиззах вилоят бўлимининг аъзолари  Элибоев Иброҳим, Ўрозоли Ўралов, Зарбдор тумани Кенгаши депутати Мирзали Алламурадовлар  сўз олиб, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик – халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг  муҳим омили эканлиги борасида фикр-мулоҳаза билдирдилар.Тадбир давомида шу ҳудуднинг 5-мактаб  ўқувчилари ва 10-сон мактабгача таълим бўлимининг чиқишлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият берди.

Республика Маънавият ва маърифат

маркази Зарбдор туман бўлинмаси

раҳбари Нилуфар Алламуратова

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар