Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдорда сентябрь ойининг ўтган 15 куни давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида 35 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Зарбдорда сентябрь ойининг ўтган 15 куни давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида 35 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

21 сентябрь 2021 йил
84
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Зарбдор туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4241-сонли қарори билан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Шу мақсадда 2021 йил сентябрь ойининг ўтган 15 куни давомида инспекциянинг Зарбдор туман бўлими томонидан соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш юзасидан 35 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 35 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

-Шундан, инспекциянинг Зарбдор туман бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирлари Тараққиёт хўжалигида 5 тасидаБахт хўжалигида 4 тасида, Ғолиб хўжалигида 6 та, Ш.Юлдузида 5 та, Иқбол ва Й.Қурбонов хўжалигида 7 тадан қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 10 та кўрсатма, 5 та тақдимнома киритилиб, 25 та маъмурий қарорлар қабул қилинди,-дейди Агроинспекциянинг туман бўлими бошлиғи Турдибек Джўраев.

 “Ўзагроинспекция”нинг Зарбдор туман бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар