Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида” қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида

“Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида” қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида

21 сентябрь 2021 йил
84
0

Тинчлик ва соғлик – инсон ҳаёти учун энг керакли неъматлар.
Бу икки йўналиш давлатимиз ижтимоий

сиёсатининг муҳим негизлари этиб белгиланган.

Ш. Мирзиёев

 

Ўзбекистонда инсон омили, унинг саломатлиги муҳофазасига эътибор ва муносабат бутунлай ўзгармоқда. Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси асосида соҳа босқичма-босқич такомиллаштириб келинмоқда.

Биргина мисол  Президент Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишиш жараёнида хирургиянинг бугун энг керакли йўналишлардан бири – органлар трансплантациясига алохида тўхталди. Юртимизда 500 нафар бемор жигар,
1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлиги боис Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантациясини йўлга қўйиш режалаштирилди. (ДДнинг 192 бандида)

Давлатимиз раҳбари илғор технологиялар асосида ташхислаш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш,чет эллардаги етакчи тиббиёт муассасаларига малака оширишга юбориш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Олий Мажлис қонунчилик палатасига «Инсон аъзолари, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларни трансплантация қилиш ҳақида» қонун лойиҳасини мукаммал ишлаб чиқиш,.бу борада аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва қонун ижодкорлиги фаолиятига жамоатчиликни кенг жалб қилиш,жумладан қонун лойихаларини фуқароларнинг фикр мулохазаларини ўрганган холда тайёрлаш ва кўриб чиқилаётган қонун лойихаси юзасидан ахоли ўртасида очиқ мухокамалар ўтказишга эътибор қаратиш вазифаси берилди.

Мазкур ижобий ўзгаришларнинг натижадорлиги кўп жиҳатдан тиббиёт соҳасига оид қонунчилик базасини мустаҳкамлашни ҳам тақазо этмоқда.

Юртимизда аъзолар трансплантацияси ҳақида қонунчилик асосларини мавжуд эмаслиги туфайли, трансплантологиянинг клиник фан сифатида тўхтатилганига ва кўп беморлар хаётини сақлаб қолишнинг ягона имконияти йўқолганига олиб келди. Холбуки, Ўзбекистонда аъзолар ва тўқималари трансплантация қилиниши шарт бўлган ўн минглаб беморлар мавжуд. Мисол учун, бугунги кунда буйрак трансплантациясига – 4 минггача, жигар трансплантациясига 2 минггача, юрак трансплантациясига 700 – 1 минггача, ўпка трансплантациясига 500 гача бемор мухтож. Аъзолар трансплантацияси – бу турдаги беморларни сақлаб колишнинг ягона имкониятидир. Баъзи беморлар буйрак ўтказиш учун бу ҳил амалиётларнинг жуда киммат
(15 мингдан 250 минг АҚШ долларгача) бўлишига қарамасдан чет элга бориб келишга мажбур. Аммо бундай имкониятга хамма ҳам эга эмас.

Аксарияти 30 ёшгача бўлган даврда ҳалоқ бўлаётган, буйраклар терминал етишмовчилиги бўлган беморлар сонининг кўп миқдорда эканлиги, гемодиализ хизматининг кучсиз таъминланганлиги, унинг қимматлиги бизнинг юртимизда буйраклар трансплантацияси амалиётларини тўлақонли бажарилишини талаб қилади. Бу буйрак етишмовчилигининг терминал босқичи бўлган беморларнинг сони ошиб бораётганлиги масалани ечишнинг ёлғиз йўлидир.

Гемодиализ олаётган беморга ҳар йили давлат томонидан 30 млн. гача пул ажратилади.

Трансплантация амалиётини амалга ошириш нархи ўтказилган ҳисобларга кўра 32 млн. сўмни ташкил этади. Буйрак трансплантацияси бажарилгандан сўнг биринчи йил давомида бир беморга иммуносупрессив дорилар учун давлат томонидан 30 млн. сўмгача ишлатилади. Кейинги йиллар давомида бу дориларнинг дозаси ва миқдори камайиб борганлиги сабабли уларнинг нарҳи ҳам камайиб боради. Шу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда экономик жиҳатдан беморга буйракни кўчириб утказиш уни гемодиализда олиб боришдан арзонроқ.

Мурдадан трансплантатни олиш – жуфт булмаган аъзолар (юрак, жигар, ошкозон ости бези ва бошкалар)ни олишнинг ягона йўлидир. Трансплантация муваффақиятли ўтиши учун трансплантатни мурдадан имкони борича тезрок, яъни ўлим констатацияси амалга оширилган заҳоти, ўтказилган аъзода кейинчалик нормал фаолиятнинг бузилишига олиб келувчи ўзгаришлар ривожланиши юзага келмаслигидан олиш лозим.

Юқорида қайд қилинган ҳолатларни ҳисобга олиб, аъзолар ва тўқималар трансплантацияси билан боғлиқ бўлган муаммоларни таҳлил қилган ҳолатда  Ўзбекистон Республикаси бош мутахассислари гурухи томонидан «Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) хужайраларини трансплантация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Бугунги кунда трансплантацияга таалукли қонунлар деярли ҳар бир давлат, шу жумладан, исломий давлатларда ҳам қабул қилиниб, кенг кўламда аъзоларни кўчириб ўтказиш бажарилади. Ислом ва Ислом Тиббиёти Этик Кодексида кўрсатилишича, «трансплантация донорнинг соғлиғига зиён етказмаса ва хаётини қисқартирмаса, реципиентнинг даво топиши ва хаётини давом эттирилишига олиб келса, уни бажаришга руҳсат берилади». Ислом ҳуқуқшунослари фикрига кўра аъзолар трансплантацияси фақат инсон ўлими (бош мия ўлими) аниқланган ҳолатлардагина амалга оширилади. Масалан, Инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш ҳақидаги Қонун қабул қилинган Туркия ва Саудия Арабистони, Эронда ҳар йили 4 мингга якин турли ҳил аъзолар ва тўқималарни ўтказиш амалиётлари бажарилади.

Бугунги кунда дунёда 200 мингдан ортиқ трансплантациялар бажарилади.

Ўзбекистон Республикаси «Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайралари трансплантацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг асосий мақсади - инсон аъзолари ва тўқималари трансплантациясининг шартлари ва тартибини тиббиёт фанлари ва амалиётларининг замонавий ютуқлари асосида белгилаб беришдир.

Ушбу қонун лойиҳасида трансплантацияни амалга ошириш мақсад ва шартлари,  трансплантация ва консервация объектлари, донорлар доираси (тирик ва ўлганлар), донор ва реципиентнинг хукуклари, тирик ва улган донорлардан аъзо ва тукималарни олиш шартларини белгилаб беришдан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг «Инсон аъзолари, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларни трансплантация қилиш ҳақида» қонун лойиҳасини ишлаб чиқаришда қуйидагилар инобатга олинган:

Европа Иттифоқи давлатлари (Германия, Польша), МДҲ давлатлари (Россия, Польша, Беларусь, Германия, Украина, Молдова ва ҳ.), АҚШ давлатларнинг трансплантацияга таалуқли қонунлари.

Ўзбекистон Республикаси “Меърий-ҳуқуқий хужжатлар тўғрисида”ги  Қонунига мувофиқ ва амалдаги қонунчилик ва амалиётдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида”ги Қонунининг талабаларини амалга ошириш ва унинг талабларини амалиётда таъминлаш максадида Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш» ҳакидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳасида трансплантация килишда инсон органлари, тўқималари ва (ёки) хужайраларини ноконуний олиш ёки уларни олишга мажбурлаш, инсон органлари, тўқималари ва (ёки) хужайраларини трансплантация килишда ноқонуний битимлар тузиш, трансплантация килиш тартиби ва шартларини бузиш, республикадан ташқарига органларнинг олиб чиқиш ҳолатларда жазо чоралари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси «Инсон аъзолари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида» қонун лойиҳаси қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқий ва социал ҳимоясига йўналиш килинган давлат сиёсатининг амалдаги қонунчилик асосларини тўлдириб, аъзолар ва тўқималар трансплантациясини бажаришдаги мақсадлар ва шартларни аниқлайди, касалланиш ва аъзолардаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларнинг қисқаришига олиб келади.

Қонун лойихаси биринчи ўқишда концептуал қабул қилинган бўлиб, иккинчи ўқишга тайёрланиб,маромига етказилаяпти. Қонун 4 боб 25та моддадан иборат.Биринчи бобда қонуннинг мақсади инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва асосий тушунчалар, трансплантация объектлари,ССВлигининг ваколатлари  ва инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилиши белгиланган. Айнан шу бобда тирик донорлар тушунчасида барча шахсларнинг донор бўлиши белгиланган Иккинчи бобда инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси шартлари ва тартиби белгиланган.Шу бобнинг 13-моддасида Донорликка доир чекловлар берилган бўлиб,булар:Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини олишга, агар улар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган, трансплантация қилиш учун инсон аъзолари ва тўқималари донорлигига қарши кўрсатма мавжуд бўлган касалликлар рўйхатига кирувчи касаллиги бўлган ёки илгари шундай касалликка чалинган тирик донорга ёки инсон мурдасига тегишли бўлса, йўл қўйилмайди.

Қуйидаги шахсларга нисбатан инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;

қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

ҳомиладор аёлларга;

шахси аниқланмаган шахсларга;

муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;

«Меҳрибонлик», «Саҳоват» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;

аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.

Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.

Учинчи бобда тирик донор ҳамда реципиентнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатиб ўтилган.

Тўртинчи боб якунловчи қоидалардан иборат:Инсон аъзолари ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож бўлган шахсларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри (бундан буён матнда Ягона давлат реестри деб юритилади) ташкил этилади.

Ягона давлат реестри инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг трансплантациясини амалга оширувчи тиббиёт муассасаларининг ахбороти асосида шакллантириладиган автоматлаштирилган ахборот тизимидир.

Ягона давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилади ва юритилади.

Ягона давлат реестрида:

аъзолар ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;

ўзига аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималар трансплантация қилинган реципиентлар;

ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олиниши учун нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;

ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;

ўзидан трансплантация учун   аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак.

Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзолари ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестрини шакллантириш ҳамда юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар тиббий сирдир.

 

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Қўмита қонун лойиҳасини такомиллаштириш учун кўп бора ишчи гуруҳи йиғилишини ўтказди. Қатор савол ва таклифлар берилди.

Билдирилган таклифлар асосида қуйидаги ўзгартишлар қабул қилинди:

-Қонун номи “Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси тўғрисида” деган янги ном билан иккинчи ўқишга киритиш таклиф этилмоқда.

- Қонун лойиҳасининг 3- моддасидаги асосий тушунчалар яъни “инсон аъзоси”,инсон тўқимаси” тушунчалари қайта кўриб чиқилди.

-Вафот этган донор сўзи тушунарли бўлиши учун мурда сўзи билан алмаштирилди.(4,8,10,13 моддалар тексларида)

13-модда (Донорликка доир чекловлар)га “Мехрибонлик уйлари”,”Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи шахсларга; ва Ўзбекистон Республикаси фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.сўзлари билан тўлдирилди.

Бундан ташқари қонунчилик технологисига риоя этилиши учун бир қатор тахририй ўзгартиришлар киритилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати

Ўразалиева Муқаддас Ўктамовна

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати

Абдухалимов Шуҳрат Абдухалимович

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар