Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси рад қилинди. Беш нафар вояга етмаган болалар етимликдан асраб қолинди.

Тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги аризаси рад қилинди. Беш нафар вояга етмаган болалар етимликдан асраб қолинди.

20 октябрь 2021 йил
26
0

Оила муқаддас-Ватан ичидаги Ватандир!

Ўзбекистон Республикаси Оила тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари оилани мустаҳкамлашдан, оилавий муносабатларни ўзаро муҳаббат, ишонч ва ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бир-бирига ёрдам бериш ҳамда оила олдида унинг барча аъзоларининг масъуллиги ҳисси асосида қуришдан, бирон-бир шахснинг оила масалаларига ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўймасликдан, оила аъзолари ўз ҳуқуқларини тўсқинликсиз амалга оширишини ҳамда бу ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборатдир. 

 

Шунингдек мазкур қонунга кўра, оилавий муносабатларни тартибга солиш эркак ва аёлнинг ихтиёрий равишда никоҳланиб тузган иттифоқи, эр ва хотиннинг шахсий ҳамда мулкий ҳуқуқлари тенглиги, ички оилавий масалаларнинг ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиниши, оилада болалар тарбияси, уларнинг фаровон ҳаёт кечириши ва камолоти ҳақида ғамхўрлик қилиш, вояга етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш устуворлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.

Афсуски, бугунги кунда муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан мамлакатимиз тараққий этиб, фуқароларга барча қулайликларни яратиш мақсадида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда арзимаган сабаблар билан бузилиб кетаётган оилалар кам эмас. Бунинг натижасида бегуноҳ гўдаклар ота ёки она меҳридан мосуво бўлмоқдалар.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг очиқ суд мажлисида ана шундан ажрим ёқасига келиб қолган оиланинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўриб чиқилди.

Суд аниқланишича, даъвогар А.А. 2007 йил март ойидан буён турмуш ўртоғи Б.Б. билан қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаб келганлар (эр-хотиннинг шахси сир тутилган). Биргаликдаги турмушларидан 5 нафар фарзандлари бор. Иккита катта фарзанд эрда бўлса, учта кичкинаси хотиннинг тарбиясида қолган. Эр-хотин ўзаро оилавий келишмовчиликларни рўкач қилиб, 2021 йил январь ойидан буён бирга яшамайдилар. Суд муҳокамасида тарафлар ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли ажрашмоқчи эканлигини билдирган бўлсалар-да, мазкур келишмовчилик нималардан иборат эканлиги, келиб чиқиш сабаблари ва келишмовчилик кимлар ўртасида юзага келаётганлиги, бунда бошқа оила аъзоларининг иштироки бор ёки йўқлиги ҳақида бирон-бир жўяли гап айтиша олмадилар. Судга оилани ажраштиришга арзийдиган ҳеч қандай асосли далил тақдим қилинмади.

Суд иш ҳолатларини  ҳар томонлама кўриб чиқиб, тарафларнинг ўртасидаги келишмовчиликларни ўзаро тушунмовчиликлар ва ушбу ҳолатлар учинчи шахсларнинг аралашуви оқибатида келиб чиққан деб баҳолаб, уларнинг никоҳдан ажралишлари учун жиддий асослар йўқлигини, уларнинг оиласини тиклаш борасида жамоатчилик томонидан иш олиб борилиши зарурлигини, уларнинг оиласи тикланиши мумкинлигини, даъвонинг қаноатлантирилиши фарзандларининг манфаатига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олиб, даъвогар А.А.нинг даъво аризасини рад қилиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

 

Эрмамат Эгамбердиевич Тожибоев

Фуқаролик ишлари бўйича

Жиззах туманлараро суди судьяси

 

Аъзам Абдурашидович Байбеков

Фуқаролик ишлари бўйича

Жиззах туманлараро суди судьяси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар