Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Болаликдан ногирон болалари бор (бўлган) оналарга имтиёзлар

Болаликдан ногирон болалари бор (бўлган) оналарга имтиёзлар

31 январь 2022 йил
1 006
0

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунида болаликдан ногирон болалари бор (бўлган) аёлларга ҳам ёшга доир пенсия тайинлашда имтиёзлар белгиланган.

Қонуннинг 12-модда з-бандида болаликдан ногирон фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган ёшга нисбатан 5 йил олдин яъни 50 ёшдан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи белгиланган. Шу билан биргаликда  аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг даволаш-профилактика муассасаси тиббий-маслаҳат комиссияси  томонидан берилган ариза берувчининг боласи 16 ёшгача ногирон бола деб эътироф этилишини тасдиқлайдиган тиббиёт хулосаси ёки Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси  томонидан берилган болаликдан ногирон деб тан олинишини тасдиқлайдиган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг тегишли қисми тасдиқловчи хужжат саналади.

Қонунинг 37 модда “д” бандига асосан аёлларнинг 16 ёшгача бўлган ногирон болага ишламасдан қараб турган даври иш стажига қўшиб ҳисобланади. Бунинг учун унга 37 – модда  “а” — “г” бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлиши керак.

Бундан ташқари ногирон бола тарбияси билан банд бўлиб иш стажига эга бўлмаган оналарга ғамҳўрлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107 сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартиришларга асосан уларга 55 ёшга тўлганларида ёшга доир нафақа тайинланиши белгиланди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар