Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Кадастр агентлигининг таркибий тузилмалари қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судга шикоят қилиш тартиби

Кадастр агентлигининг таркибий тузилмалари қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари устидан маъмурий судга шикоят қилиш тартиби

10 февраль 2022 йил
276
0

Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 44-моддаси)

Ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 27-моддаси талабига кўра, суд давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан ва давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.

Кадастр агентлиги таркибий тузилмаси қарорлари ва улар мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан маъмурий судларга юқорида кўрсатилган қонун талаби бўйича низолашиш тўғрисидаги ишлар тааллуқли.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 185-моддаси талабига кўра, манфаатдор шахс маъмурий органнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан, агар бу қарор, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли:

унинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган;

унинг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган;

унинг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юклаган;

унинг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган деб ҳисобласа, судга мурожаат қилишга ҳақли.

Демак, маъмурий судларга қарорларни ҳақиқий эмас ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиниши лозим.

Маъмурий судларга ариза тақдим этишда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги Кодексининг 185-моддасида кўрсатилган элементларга эътибор қаратиш лозим бўлади:

  1. Қарор ёки мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузган бўлиши керак. Бунда аризачи унинг қандай ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги, аризачида ҳуқуқ ва манфаатлар вужудга келганлиги кўрсатилиши лозим;
  2. Қарор ёки мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) аризачининг ҳуқуқлари, эркинликларини амалга оширишга ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга тўсиқлар вужудга келтирган бўлиши лозим;
  3. Қарор ёки мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида аризачининг зиммасига қонунга хилоф равишда бирор-бир мажбурият юкланган бўлиши лозим;
  4. Қарор ёки мансабдор шахснинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) аризачининг у ёки бу соҳадаги фаолиятни амалга ошириши учун бошқа тўсиқлар вужудга келтирган бўлиши лозим.

Аризачида маъмурий судга юқорида кўрсатилган элементлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ариза тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.

Жиззах вилоят маъмурий судининг

раиси А.Мамарахимов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар