Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ДОН ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ МАСКАНЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН ДОННИНГ САҚЛАНИШИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДА

ДОН ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ МАСКАНЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН ДОННИНГ САҚЛАНИШИ ИНСПЕКЦИЯ НАЗОРАТИДА

22 февраль 2022 йил
332
0

Дон - халқимизнинг ризқ-рўзи, фаровонлик омили саналади. Шу боис уруғ қадашдан тортиб токи пишиб етилган донни қабул қилиш шахобчаларига етказиш ва сақлашгача бўлган жараённинг сифатли кечиши муҳим аҳамиятга эга. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси Зарбдор туман бўлими инспекторлари томонидан ҳам бу бўйича зарур чора-тадбирлар кўриб келинмоқда.

Жумладан, ўтган 2021 йилда туманда жойлашган дон корхоналари яъни “Зарбдор-Зомин ғалла кластери” МЧЖга қарашли “Зарбдор элеватори” АЖнинг бошоқли дон ҳосилини қабул қилишга тайёргарлиги, қабул қилиши, қайта ишлаши ва маҳсулотларни реализация қилиниши бўйича назорат тадбирлари олиб борилган эди.

Хусусан, 1 та текшириш ва 2 та мониторинглар натижасида 1 та ҳолатда қонун бузилишлари аниқланиб, тегишли таъсир чоралар қўлланилди. Бундан ташқари соҳага оид қонун бузилишлари олдини олиш мақсадида 5 та огоҳлантириш хатлари берилган.

Буларнинг натижасида дон қабул қилиш шахобчаларидаги бошоқли донларни элеватор ва омборларга ташиб киритилишида ортиқча нобудгарчиликларга йўл қўйилмади. Тегирмонларга берилган буғдой донларини қайта ишлашдан 75,22 фоиз (Қўлланмада - 75,0%) ун маҳсулотлари олинишига эришилди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 0,04 фоизга ошди.

- Жорий йилнинг январь ойида соҳада 2 та назорат тадбирлари ўтказилди. Шундан 2 таси мониторинг натижасида аниқланган қонунбузилишлар бўлиб, қонунбузулишга йўл қайган 2 нафар мансабдор шахсларга ёзма огоҳлантириш хатлари берилди. 

Бугунги кунда тумандаги дон корхонасида давлат ресурсига қабул қилинган буғдойни хатлов ўтказиш ва “нол”га тозалаш ишлари устидан назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, туман инспекцияси томонидан тумандаги ғаллачилик кластерига бошоқли донларни қабул қилишда моддий техника базаси тайёргарлиги юзасидан зарурий кўрсатма ва амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Миролим Юсупов

"Ўзагроинспекция"нинг Зарбдор

туман бўлими катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар