Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани 2-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди.

Зарбдор тумани 2-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди.

24 февраль 2022 йил
362
0

Бугун, 24 февраль куни Зарбдор туман 2-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙда “Аҳоли ва ёшлар билан сектор раҳбари учрашуви” бўлиб ўтди. Унда жисмоний ва юридик шахслар ўз масалалари юзасидан бевосита туман прокурорининг ўринбосари Дилшод Абдурасуловга мурожаат қилишди. Унда тумандаги барча мутасадди корхона ва ташкилотлардан масъул вакиллар иштирок этишди.

Қабул давомида 20 дан ортиқ фуқаролардан турли мазмундаги таклиф ва мурожаатлар келиб тушди.

Мурожаатларнинг аксарияти даволаниш учун моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, нафақа олишдаги муаммолар, шунингдек ишга жойлашиш ва ер олиш билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этмоқда.

10 га яқин мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси юзасидан тегишлилиги бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Мурожаатлар ижроси сектор раҳбари томонидан назоратга олинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар