Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдорда ғалла учун талаб этилган минерал ва маҳаллий ўғитларни жамғариш ишлари қай аҳволда?

Зарбдорда ғалла учун талаб этилган минерал ва маҳаллий ўғитларни жамғариш ишлари қай аҳволда?

26 март 2022 йил
747
0

Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ. Дарҳақиқат, баҳор ойларида ғаллани парваришлаш жараёни деҳқонлардан жиддий масъулиятни ва алоҳида эътиборни талаб этади. Мисол учун, кўкламда ғалла майдонларини минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, суспензиялаш, гербицидлар ёрдамида бегона ўтларга қарши дастлабки ишлов бериш экиннинг ўсиб-ривожланиш жараёнини тезлаштиради.Мутахассисларнинг таъкидлашича, бунда туплаш даврида 10 кг, найчалаш даврида 12 кг карбамид минерал ўғитини 300 литр сувда эритма таёрланиб, махсус пуркагич механизмлар ёрдамида ғалла майдонларига  сепилади. Ўз навбатида  азотли ўғитлар билан озиқлантириш ҳам муҳим агротехник тадбирлардан бири бўлиб, айниқса, найчалаш даврида буғдойнинг азотли ўғитларга бўлган талаби ҳар қачонгидан ортади. Бу даврда ўсимликка азотли ўғитлар йиллик меъёрининг 40 фоизини, физик ҳолда аммиакли селитра ҳисобида 300–320 кг миқдорида берилиши тавсия этилган.

Шу маънода, Жиззах вилояти Зарбдор туманида 2022 йил ғалла ҳосили учун жами 16 минг 300 гектар майдонларда ғалла парваришланаётган бўлиб, бугунги кунда экилган буғдойнинг 9 минг 400 гектари, яъни (57,6%) тўплаган ва 6 минг 900 гектари (42,3%) найчалаш фазасида ривожланмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига қараганда, ҳозирги кунга қадар, вилоят бўйича мавжуд 122 та пуркагичлар ёрдамида жами 5 минг 250 гектар ерда бегона ўтларга қарши гербицид сепилиб, 2 минг 276 гектар майдонда занг касаллигига қарши фунгицид препаратлари билан ишлов берилган. 64,8 фоиз майдонда эса баргдан озиқлантириш (суспензия сепиш) ишлари амалга оширилган.

Бироқ жойларда азотли ва минерал ўғитлар ҳар гектарига 200 кгдан берилиш белгиланган бўлсада бир қанча фермер хўжаликлари томонидан 100-150 кгдан берлигнлаги аниқланди. Март ойида ҳар гектар ғалла майдони учун 3 тоннадан махаллий ўғит жамғариш белгиланган бўлсада, шу вақтгача 33,5 фоиз маҳаллий ўғит жамғарилган.

 “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлимлари инспекторлари томонидан ғалла парваришида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарларига 497 та огоҳлантирув хатлари, 125 та ёзма кўрсатмалар ва туман ҳокимликларига, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимларига 9 та тақдимномалар киритилди.

Маълумот ўрнида, ғалла агротехникаси тадбирларида Зарбдор туманида 58 та пуркагичлар қатнашмоқда. 

“Ўзагроинспекция”нинг Зарбдор туман

бўлими инспектори Ислом Умматов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар