Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи

Аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи

29 март 2022 йил
420
0

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.

Махсус ваколатли давлат органи:

  • рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
  • аҳолини рўйхатга олиш дастурини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади;
  • рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди;
  • аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир ишларни мувофиқлаштиради;
  • рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади;
  • рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди;
  • рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги ваколатлари

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

  • аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузади;
  • маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларида доимий яшовчи аҳоли сонини кўрсатган ҳолда ушбу пунктларнинг тўлиқ рўйхати тузилишини таъминлайди;
  • маъмурий-ҳудудий бирликларда кўчаларнинг номлари, уйлар ва хонадонларнинг рақамлари кўрсатилган кўрсаткичлар бўлишини таъминлайди;
  • жалб этилган рўйхатга олувчи ходимлар таркибини тасдиқлайди;
  • рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитишни ташкил этади;
  • аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш доирасидаги ишларни бажаришга жалб этиладиган шахсларнинг ўқиши ва ишлаши учун яроқли мебель ҳамда алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинчалик хоналар, шунингдек зарур транспорт воситалари берилишини таъминлайди;
  • рўйхатга олиш варақларини ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини вақтинча сақлаш учун қўриқланадиган хоналар ажратиш юзасидан чоралар кўради;
  • аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини ташкил этади.

Зарбдор туман статистика бўлими

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар