Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти

“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти

12 апрель 2022 йил
529
0

Зарбдор туман юридик хизмат кўрсатиш маркази

Қонуннинг мақсади.

Шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги, овуллардаги маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

  1. Қонуннинг мазмуни ва моҳияти.

 Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш ҳуқуқига сайлов куни:

  • ўн саккиз ёшга тўлган;
  • шаҳарча, қишлоқ, овул, шунингдек шаҳардаги, шаҳарчадаги, қишлоқдаги, овулдаги маҳалла ҳудудида доимий яшовчи фуқаролар эга бўлади.

 Суд томонидан муомалага лаёқациз деб топилган фуқаролар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида иштирок этиши мумкин эмас.

 Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилади.

 Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига икки ва ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқейидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) фуқаролар йиғини томонидан, фуқаролар йиғинини чақириш имкони бўлмаган тақдирда эса, фуқаролар вакилларининг йиғилиши томонидан уч йилга сайланади.

Илгари 2,5 йил эди.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига тайёргарлик тадбирларини ўтказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилган фавқулодда ҳолат амал қилишининг бутун муддати давомида фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилмайди.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси унинг таркибига Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши вакиллари албатта киритилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан тузилади.

Республика комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.

Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.        

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши;
  • қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши;
  • бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши;
  • ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Қуйидаги шахслар :

  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
  • оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар;
  • суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган;
  • ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
  • диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича овоз бериш ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) иштирокчиларига сайлов бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан берилади.

Бюллетенга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг фамилияси, исми, отасининг исми алифбо тартибида киритилади.

Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлашда бюллетенларни бериш бевосита овоз беришдан олдин бошланади.

Бюллетен овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдирилади. Овоз берувчи бюллетеннинг ўнг томонида ўзи ёқлаб овоз бераётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзоднинг фамилияси қаршисида жойлашган бўш катакка “+”, “ü” ёхуд “х” белгисини қўяди.

Овоз берувчи тўлдирилган бюллетенни сайлов қутисига ташлайди.

Сайлов қутилари овоз бериш тугаганидан кейин саноқ комиссияси томонидан очилади.

Бюллетенларнинг намуналари ва шакллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан белгиланади.

Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайланган деб ҳисобланади.

Фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) сайлов якунлари бўйича қарор қабул қилади, бу қарор фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи томонидан ўқиб эшиттирилади.

Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. 

Зарбдор туман юридик хизмат 

кўрсатиш маркази бош юрисконсульти

А.Абдуваитов

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар