Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани “Тинчлик” маҳалласи биноси ҳамда маҳалла тасарруфида янги кутубхона фойдаланишга топширилди

Зарбдор тумани “Тинчлик” маҳалласи биноси ҳамда маҳалла тасарруфида янги кутубхона фойдаланишга топширилди

13 апрель 2022 йил
393
0

Маълумки, кейинги йилларда маҳаллани ҳар томонлама обод гўшага айлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни мутолаага ошно этиш мақсадида мамлакатимизнинг бир қатор маҳалла марказларида замонавий кутубхона бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Бу ўз навбатида ҳудудда маънавий-маърифий муҳитни соғломлаштириш, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилини ҳаётга тўла татбиқ этишга хизмат қилмоқда. 

Таъкидлаш лозимки, 4-сектор ҳудудидаги “Тинчлик” маҳалласи ҳудудида мўъжаз кутубхонанинг очилиши бу ерда яшовчи ўқувчи-ёшлар, ёши улуғ инсонлар, қўйингни, бутун маҳалла аҳлини хушнуд этди.

Китобнинг инсон маънавиятини юксалтириш, дунёқарашини бойитишдаги ўрни борасида эса узоқ фикрлашиш, баҳслашиш мумкин. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири бўлган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида бугун мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида ҳам замонавий ва кўркам кутубхоналар, маданий марказлар қад ростлаяпти.

Янги очилган кутубхона фондидан мумтоз, ўзбек, жаҳон ва болалар адабиёти, илмий қўлланмалардан иборат мингдан ортиқ китоб жой олган. Шунингдек, зиё масканидаги компьютерлар жамланмаси ҳудуд аҳолиси ва ёшлари учун хизмат қилади.

Қолаверса, маҳалла қошида очилган кутубхонага сектор раҳбарлари томонидан китоблар тўпламлари совға қилинди

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар