Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » “Ўзагроинспекция” Зарбдор туман бўлими Қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва йўл қурилиш соҳаси фаолияти жараёнида техникалардан белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат қилмоқда

“Ўзагроинспекция” Зарбдор туман бўлими Қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва йўл қурилиш соҳаси фаолияти жараёнида техникалардан белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат қилмоқда

23 апрель 2022 йил
629
0

Қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва йўл қурилиш соҳаси фаолияти жараёнида техникалардан белгиланган тартибда фойдаланилиши устидан назорат қилиш “Ўзагроинспекция” ҳудудий бўлинмалари зиммасига юклатилган бўлиб, соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида, жойларда бир қатор ишлар белгиланган график ва режа асосида мунтазам амалга оширилмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш йўналишида жорий йилнинг 3 ойлиги давомида 103 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 103 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган, 57 та шахсларга нисбатан белгилаган тартибда маъмурий чоралар кўрилиб, битта ҳолатда материаллар тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди.

Назорат тадбирлари давомида ҳуқуқбузарларга нисбатан 3 млн 510 минг сўмлик жарималар қўлланилган бўлиб, маълум миқдорининг ундириб олиниши таъминланди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланишни назорат қилиш мақсадида, “Ўзагроинспекция”нинг Зарбдор туман бўлими ва Зарбдор туман ИИБ ЙҲХБ ҳамкорликда қўшма рейд тадбирлари ташкил этилиб, хар ҳафтанинг пайшанба куни рейд тадбирлари ўтказилиши белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Агроинспекциянинг Зарбдор туман бўлим ходимлари ва ИИБ ЙҲХБ лар билан ўтказилган қўшма рейд тадбирлари натижасида 3 нафар шахслар томонидан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.

Келгусида Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиш техникаларидан самарали фойдаланиш бўйича назорат тадбирлари мунтазам олиб борилиши таъминланади.      

Б.Усмонов,

Инспекциянинг Зарбдор туман бўлими

Техникалар ҳолатини назорат қилиш

шўъбаси катта инспектори

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар