Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдорда хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинарининг иккинчи куни бўлиб ўтди

Зарбдорда хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинарининг иккинчи куни бўлиб ўтди

27 апрель 2022 йил
343
0

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла  ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сон Фармони 7-бандига асосан:

“Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги ҳар бир маҳаллада маҳалла раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис лавозими ўрнига хотин-қизлар фаоли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда бир нафардан жорий этилсин”, дея белгилаб қўйилган эди. Мазкур фармонга асосан Республика махсус ишчи гуруҳи томонидан туманнинг 24 та маҳалла фуқаролар йиғинларида хотин-қизлар фаоли учун номзодлар йиғилиб, улар суҳбатдан ўтказилди. Жорий йилнинг 1 майидан уларни лавозимга тайинлаш ишлари амалга ошририлиши режалаштирилган.

Шу кунларда туманнинг 24 та МФЙ га тавсия этилган хотин-қизлар фаоли учун амалдаги қонун ҳужжатлари, ислоҳотлар, янги тизимнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида 2 кунлик ўқув семинарининг иккинчи куни бўлиб ўтди. Жумладан, 26-27 апрель кунлари тумандаги хотин қизлар фаоллари учун дастлабки ўқув семинарлари офлайн тарзида ташкил этилди.

Юқорида қайд этилган Фармоннинг 8 –бандида маҳаллада фаолият юритувчи янги хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари нимадан иборат эканлиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан:

-хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилади;

-«Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, -«Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш;

-хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш, белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари семинар давомида маърузачилар томонидан соҳага оид ҳуқуқий маълумотлар берилиб, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш борасида келишиб олишди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ходимлари режа-графикка асосан бугун Зарбдор туманида бўлиб, маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун ўтказилаётган ўқув жараёнлари билан яқиндан танишди ҳамда жойларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш масалаларига ҳам батафсил тўхталиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Алимова Халида Рауповна ҳам иштирок этиб, семинар қатнашчиларини ўз ҳаётий тажрибалари билан фикр алмашди. 

Республика фермерлар, деҳқонхўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бош мутахассиси Баҳодир Ортиқов томорқадан самарали фойдаланиш ва бу орқали оилавий бюджет маблағларини ошириб бориш юзасидан тушунчалар бериб ўтди.

 

Зарбдор туман прокурори Р.Машарипов, туман ИИБ бошлиғи Ё.Акабоевлар келгуси фаолиятларида юзага келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда доимо ёрдамга тайёр эканликларини билдириб ўтишди. 

Туман банликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Б.Мамарасулов хотин-қизларнинг иш билан таъминлаш борасида йўл-йўриқлар кўрсатди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-146-сонли Қарорининг 11-бандида хотин-қизлар фаолининг иш ҳаққи кўрсатиб ўтилган. Жумладан:  “2022 йил 1 майдан бошлаб маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгилансин:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари миқдорида;

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,5 баравари миқдорида.

Белгилансинки, фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларини қўллаб-қувватлаш мақсадида меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш жамғармаси шакллантирилади”.

Маҳаллада фаолият юритувчи хотин-қизлар фаолининг асосий вазифалари семинар давомида тушунтириб борилмоқда. Шу билан бирган уларнинг самарали фаолияти раҳбарлик даражасига олиб чиқиши, улар заҳирадаги кадрлар ҳисобланиши ҳам таъкидланмоқда.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар