Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўрганилди

Зарбдор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича ўрганилди

27 апрель 2022 йил
48
0

Зарбдор туманида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси С.Хожикулов, агроном Ў.Холмуродов ва Республика ишчи гуруҳи вакили Б.Артиқов ҳамда Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими Б.Холдоровлар томонидан ўрганилди. 

4-секторга қарашли Шарқ Юлдузи МФЙда яшовчи Ўнғаров Жалолиддин хонадонидаги мавжуд 5 сотихлик узумчилик билан шуғулланиб келинмоқда.

4-сектор қарашли Шарқ Юлдузи МФЙда яшовчи Қосимов Шавкат хонадонида иссиқхонада етиштирлаётган бодринг памидор ва эртаки картошка экилган. 

4-секторга қарашли Шарқ Юлдузи МФЙда аҳоли томорқалари ўрганилди. Томорқачи Қодиров Фаррух хонадонида 5 сотих томорқаси мақжуд бўлиб, томорқасидан самарали фойдаланиб кемоқда

4-секторга қарашли Шарқ Юлдузи МФЙ "Бир маҳалла - бир маҳсулот" тамойили асосида памидор ва памидор кўчатлари етиштириш билан шуғулланади. Қосимов Шавкат хонадони томорқага мавжуд иссиқхонада парваришлани келаётган памидор кўчати ҳамда томорқасида етиштирилаётган картошка ўрганилди. Хонадон эгалари билан суҳбатлашиб, таклиф ва муаммолари ўрганилди.  

2-секторга қарашли Янгиҳаёт МФЙда яшовчи Қаршибоев Орифжон хонадонига асалари уяларини кўздан кечирди.

2-секторга қарашли Янгихаёт МФЙда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги 54-сонли қарорига асосан “Маҳкамжон” МЧЖ томорқа хизмати томонидан 1 та мини трактор, 1 та плуг, 1 та мотокультиватор ҳамда инкубатор ускуналари олиб келинди.

Ўрганиш жараёнида Б.Артиқов томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилди. Фуқароларга "Томорқа - қўшимча даромад манбаи!" шиори яна бир бор эслатилиб, томорқага экилган маҳсулотлардан олинадиган даромадлар тўғрисида суҳбатлашилди. Шу билан бирга ток кўчатларини етиштириш ва бошқа керакли бўлган тавсиялар берилди. 

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар