Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » ЗОТДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ВА НАСИЛЧИЛИКДА ГЕНЕТИК СОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УСТИДАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ

ЗОТДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ КЎПАЙТИРИШ ВА НАСИЛЧИЛИКДА ГЕНЕТИК СОФЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УСТИДАН ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ

28 апрель 2022 йил
36
0

Бугунги кунда яйловлар камайиб, чорвачилик маҳсулотларига талаб кучайиб бораётган бир даврда зотдор қорамолларни кўпайтриш ва насилчиликда  генетик софликни таьминлаш махсадида сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш орқали чорва моллари наслини яхшилаш - соҳага инновацион технологияларни жалб қилиш соҳада энг муҳим устувор вазифалардан бири ҳисобланади. 

Бу борадаги ишларни ривожлантириш мақсадида айни дамда Жиззах вилояти Зарбдор туманида 4 дан ортиқ ветеринария учаскалари ва “Чорва насл” маркази томонидан жалб қилинган мутахассис-осеминаторлар томонидан аҳоли ва фермер хўжаликларидаги сигир ва қочириш ёшидаги таналарни сунъий уруғлантириш бўйича сервис хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Наслчилик хўжаликларидаги наслли молларни маҳсулдорлик кўрсаткичларини оддий фермер хўжаликларида парваришланаётган қорамоллар билан фарқини статистик маълумотлар асосида ҳам таққослаш мумкин бўлади.

Туманда 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 116 та чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари фаолият юритиб, уларда 7 минг 201 бош қорамол, сигирлар парвариш қилинмоқда.

Шу билан бирга, туманда 6 та наслчиликка ихтисослашган хўжаликларда  голштин, қора-ола, симменталь, қизил-чўл, швиц, бушуев, ангус зотли сигирлар парваришланиб, қорамолларни кўпайтириш ва насилчилик сохасини кенг жорий қилиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Жорий йилда "Ўзагроинспекция"нинг Зарбдор туман бўлимининг чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш инспектори томонидан наслчилик мақомига эга ҳамда четдан наслли қорамол олиб келган хўжаликларда наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш, наслдор чорва моллар подаларини давлат рўйхатидан ўтказилиши, селекция жараёнида фойдаланиладиган наслчилик ресурсларини келиб чиқиши, маҳсулдорлиги, тури ва бошқа сифатлари бўйича баҳоланишининг ишончли рўйхатга олинишини таъминлаш, наслли маҳсулотнинг баҳоланиши ва насл сифатини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларини тўлиқ юритилиши устидан  мониторинг тадбирлари ўтказилиниб келинмоқда. 

Шунингдек, "Ўзагроинспекция" нинг Зарбдор туман бўлими томонидан соҳада, зотдор қорамолларни кўпайтириш ва насилчиликда генетик софликни таьминлаш устидан олиб борилаётган назорат тадбирлари ўз вақтида олиб борилиши натижасида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик йўналишларида янги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳамда чорвачиликни ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳудудий дастурларининг, наслчилик ишларини ислоҳ қилиш билан боғлиқ қисмларини ижроси устидан ижобий натижаларга эришиб келинилмоқда. 

Шахзод Саттаров,

"Ўзагроинспекция" Зарбдор туман бўлими

Чорвачиликда наслчилик ишини назорат

қилиш катта инспектори.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар