Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор тумани нуронийлари Шаҳрисабз шаҳрига сайёҳати ташкил этилди.

Зарбдор тумани нуронийлари Шаҳрисабз шаҳрига сайёҳати ташкил этилди.

07 май 2022 йил
102
0

Зарбдор тумани нуронийлари, меҳнат фахрийлари, афғон уруши қатнашчилари 9 май “Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шаҳрисабз шаҳридаги қадамжоларга сайёҳати ташкил этилди. 

 

Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржам бўла олмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор.

Хотира ва Қадрлаш кунини, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари, байналминал жангчилар ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш, юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда бу муқаддас айёмни юксак савияда нишонлашга қаратилган. 

Шу муносабат билан Зарбдор туман ҳокимлиги, маҳалла - хайрия жамоат фонди томонидан  тумандаги бир гуруҳ отахонлар, онахон ва хотин-қизлар, байналминал жангчилар, Ченобил АЭС ҳалокати қатнашчилари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган қадамжоларни зиёрат қилишди ҳамда тарихимиз анъаналаримизни ўзида мужассам этган музейларни томошо қилишди.

Зарбдор туман ҳокимлиги томонидан сайёҳат дастурхони ташкил этилиб, совғалар улашилди.


Ўзбек мақом санъати мумтоз ва замонавий ижро намуналарининг фондини ўзида мужассам этган “Мақом музейи” бўлиб, ўзбек мақом санъати тарихи ҳамда жонли ижрода мақом ашулаларидан баҳраманд бўлишди. Ушбу музей сайёҳатчиларимизда катта таассурот қолдирди.

Хотира ва Қадрлаш кунини муносиб нишонлашдан кўзлаган бош мақсадимиз – Ватан ҳимоячиларини хотирлаш, орамиздаги фидойи инсонларнинг, тинчликнинг қадрига етиш, урушни қоралаш, тинч-осойишта яшаётганимиз, турмуш фаровонлигини таъминлаш учун тер тўкиб, унумли меҳнат қилаётганимизнинг шукронасини қилишдан иборат. Бу ҳар қандай кишини маънан рағбатлантиради, уни яшашга, яратишга, элу юртга садоқат ва қатъият билан хизмат қилишга ундайди.

Нуронийларимиз юртимизга тинчлик-осойишталик, деҳқонларимиз ҳосилига барака, Президентимиз раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига ривож тилаб, дуога қўл очишди.

Хотира ҳамиша муқаддас, қадр азиздир.

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар