Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Зарбдор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

Зарбдор туманида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 16 май кунида бошланaди

12 май 2022 йил
298
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги "Фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллар) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги ҚҚ-320-сонли Қарорига асосан 2022 йил 16 май кунидан бошлаб Зарбдор туманидаги маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови бўлиб ўтади. 

 

Азиз тумандошлар ушбу сайловларда фаол иштирок этайлик! 

 

Жорий йилнинг 16 май куни:

           

- “Андижон” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 5-умумтаълим мактаби биносида;

    

- “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 26-умумтаълим мактаби биносида;

 

- “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 1-умумтаълим мактаби биносида;

 

- “Тоза уруғ” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 16-умумтаълим мактаби биносида;

 

- “Тошкесган” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 28-умумтаълим мактаби биносида;

 

- “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 16-00 да 26-умумтаълим мактаби биносида;

 

- “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида соат 8-00 да 2-сон Заиф эшитувчилар мактаб интернати биносида “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови” ўтказилади.

 

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар

 

“Андижон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

 Хожибеков Уктам Турсунбоевич - 1968 йил, Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, 2014 йил август ойидан Зарбдор тумани 10-умумтаълим мактаби директори, маълумоти олий, 2004 йилда Жиззах Давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-меҳнат таълими ўқитувчиси, Зарбдор тумани, Андижон маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Мисиров Икром Эгамқулович - 1973 йил, Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, 2016 йил июн ойидан Зарбдор тумани “Андижон” қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, маълумоти олий, 1995 йилда Жиззах Давлат Педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-меҳнат таълим, Зарбдор тумани, Андижон маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Кучибоев Дилшод Аллабердиевич - 1977 йил, Жиззах вилояти, Пахтакор туманида туғилган, 2012 йил сентябр ойидан Зарбдор тумани 5-умумтаълим мактаби директори ўринбосари, маълумоти олий, 2000 йилда Бишкек гуманитар университетини тамомлаган, мутахассислиги-қирғиз тили ва адабиёти ўқитувчиси, Зарбдор тумани, Андижон маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Артиков Бахромжон Юлдашевич - 1977 йил, Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, 2019 йил январ ойидан Зомин ирригация тизими бошқармаси тармоқдан фойдаланиш мухандис техник ходимлари бўлими диспетчери, маълумоти олий, 1999 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги-қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш. Зарбдор тумани, Дўстлик маҳалласида яшайди.

Қўзибоев Икром Ўроқбоевич - 1987 йил, Самарқанд вилояти, Булунғур туманида туғилган, 2022 йил март ойидан хусусий табдиркор, маълумоти олий, 2012 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-тарих, Зарбдор тумани, Дўстлик маҳалласида яшайди.

 

“Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

Қушбоқов Музаффар Бозорович - 1977 йил, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманида туғилган, 2021 йил декабр ойидан вақтинча ишсиз, маълумоти олий, 2019 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини   механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Мутахассислиги-муҳандис, Зарбдор тумани, Наврўз маҳалласида яшайди.

Қурбонов Анвар Ялгашевич - 1965 йил, Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида туғилган, 2021 йил август ойидан вақтинча ишсиз, маълумоти олий, 1989 йилда Самарқанд кооператив институтини тамомлаган. Мутахассислиги-ҳисобчи-иқтисодчи, Зарбдор тумани, Наврўз маҳалласида яшайди.

 

“Тоза уруғ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Очилова  Наргиза  Рахматуллаевна - 1979 йил, Жиззах вилояти, Зарбдор туманида туғилган, 1999 йил август ойидан Зарбдор тумани 16-мактаб ўқитувчиси, маълумоти олий, 2020 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-бошланғич  таълим ва спорт тарбиявий иш. Зарбдор тумани, Тозауруғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Убайдуллаева  Адолат  Эгамбердиевна - 1978 йил, Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, 2009 йилдан Зарбдор тумани 16-мактаб ўқитувчиси, маълумоти олий, 2021 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-бошланғич таълим. Зарбдор тумани, Тозауруғ маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

“Тошкесган” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Эгамбердиев Рахмат Умирович - 1966 йил, Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, 2022 йил феврал ойидан маҳалла фаоли, маълумоти олий, 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Мутахассислиги-инженер-электрик. Зарбдор тумани, Тошкесган маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Холмуродов Амирқул Неъматович - 1958 йил, Жиззах вилояти, Зомин туманида туғилган, 2021 йилдан пенсияда, маълумоти олий, 1981 йилда Россия федерацияси Таганрог давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-рус тили ва адабиёт ўқитувчиси. Зарбдор тумани, Тошкесган маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

 

“Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Абдурахманов Абдусаид - 1977 йил, Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган, 2021 йил май ойидан буён хусусий тадбиркор, маълумоти олий, 1999 йилда Жиззах политехника институтини тамомлаган. Мутахассислиги-мухандис-технолог. Зарбдор тумани, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Юсупова Феруза Ибодуллаевна - 1973 йил, Жиззах вилояти, Фориш туманида туғилган, 2022 йил феврал ойидан буён вақтинча ишсиз, маълумоти олий, 2008 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-бошланғич таълим. Зарбдор тумани, Шодлик маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

 

“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига

НОМЗОДЛАР

 

Маликова Замира Эшпўлатовна - 1960 йил Навоий вилояти, Хатирчи туманида туғилган, 2018 йил ноябр ойидан пенсияда, маълумоти олий,                1982 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги-математика фани ўқитувчиси. Зарбдор тумани, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

Каримов Аъзам Қодирович - 1965 йил Самарқанд вилояти, Қўшрабод туманида туғилган, 2016 йил май ойидан буён Зарбдор тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маълумоти олий, 1990 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги-математика-физика ўқитувчиси. Зарбдор тумани, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар