Телефонлар:
(0372) 492-25-05
(0372) 492-24-95
» » Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди

24 май 2022 йил
327
0

Жорий йилнинг 24 май куни Зарбдор туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияда депутатлар томонидан 13 та масала кўриб чиқилди. 



Сессияда Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибиятининг 2022 йил 12 майдаги 2-08/119-сонли хатини ижроси, туманда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини комплекс ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, Зарбдор туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва моддий ёрдам бериш орқали уларга даромад яратиш ҳамда “Ёшлар дафтари” дан чиқариш ҳамда Зарбдор туманидаги номсиз географик объектларга  ном бериш тўғрисида масалалар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгашининг қирқ бешинчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Сессия якунида Халқ депутатлари Зарбдор туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Зарбдор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар